Дуван Сапата сафга қайтди

Ҳужумчи октябрь ойидан буён майдонга тушмади.

Дуван Сапата машғулотларга қайтди, деб хабар қолдирди "Аталанта" клуби расмий сайти. Колумбиялик ҳужумчи сўнгги марта 1 октябрь куни (ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Шахтёр"га қарши учрашув - 1:2) майдонга тушганди.  

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Сапата жорий мавсум 9 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 бор шерикларига шундай имкониятни яратиб берди.

Жан Пьеро Гасперини 6 январь куни "Парма"га қарши ўтказиладиган янги йилнинг илк учрашувида Сапатанинг хизматларидан фойдаланиши мумкин.


Манба: atalanta.it