UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  0 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  1 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  9 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  1 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  8 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  3 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  8 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0

Дунёнинг энг гўзал аёл футболчилари ФОТО Янгиликлар

Дунёнинг энг гўзал аёл футболчилари ФОТО

Аёллар футболида бир-биридан чиройли футболчилар бор.



Лорен Сессельман, Канада
Кўк кўзли "блондинка" Канада терма жамоаси ҳимоячиси ҳисобланади. 2012 йил Лондонда ўтган Олимпия ўйинларида бронза медали соҳиби бўлган.




Ксения Коваленко, Россия
Россиялик ёқимтой футболчи. ЦСКА клуби ва Россия терма жамоаси ҳимоячиси. Айни пайтда у 23 ёшда. 19 ёшда дунёнинг энг чиройли 100 қизлари орасига киритилган эди. 2016 йилги Россия чемпиони ва 2017 йилги Россия кубоги соҳиби.





Жулия Шимич, Германия
Келиб чиқиши германиялик бўлган футболчи. "Бавария"да ўйнаган, аммо "Вольфсбург" таркибида Бундеслига чемпиони бўлган. Кейинроқ Англияга "Вэст Хэм" сафига қўшилганди. Марказий ярим ҳимоячи. Шимич фаолияти давомида 230та ўйинда жами 64та гол урган.




Кристен Пресс, АҚШ
"Юта Роялс" клубининг қойилмақом америкалик ҳужумчиси, деярли ҳар бир ўйинда ажойиб сермаҳсуллик намойиш этмоқда. Бир неча бор АҚШда йил футболчиси бўлган ва миллий терма жамоа таркибида 9та кубок соҳиби, улар орасида 2015 йилги Жаҳон чемпионати олтин медали ҳам бор. 144та ўйин ва 95та гол!





Хоуп Соло, АҚШ
Қўшма Штатлардан яна бир гўзал футболчи. Доим жанговор характерга эга бўлган дарвозабон, кўплаб совринларга эга чиққан. 2008 ва 2012 йилги Олимпиада олтин медаллари ва 2015 йилги Жаҳон чемпиони соврини соҳибаси. Ёрқин, қўпол ва жанжалкаш футболчи, шу билан бирга - АҚШ спорти тарихидаги энг кучли спортчилардан бири! Хоуп Соло фаолиятини якунлади.



sports.ru сайтидан таржима қилинди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика