UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  0 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  0 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  2 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  3 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  11 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  25 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  2 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  8

Дунё футболидаги бош билан урилган фантастик 10та гол Фото+Видео Янгиликлар

Дунё футболидаги бош билан урилган фантастик 10та гол Фото+Видео

Дунё футболида энг чиройли гол урган 10 футболчиларнинг рўйхатини суратларда тақдим этамиз.

Дикси ДИН

Британиялик футболчи ўзининг ёрқин ўйинлари билан машҳурликка эришган. Айниқса иккинчи қаватда моҳирона ҳаракат қиларди. Дикси Дин 1920 йилдан 1930 йилга қадар Мерсисайднинг "Эвертон" жамоасида фаолият олиб борган. Англия чемпионатининг 1927/28 йилги мавсумида Дин 60та фантастик голлар урган. Улар орасидан 40таси барча даврларнинг рекорди ҳисобланган. У оёғига қараганда бош билан тўпга яхши зарба берарди. Англия чемпионатининг олий дивизионида у 31та голни тахминан боши билан урган.


Дьюла ЖЕНГЕЛЛЕР

Женгеллер 20 асрнинг энг яхши венгриялик ҳужумчиси бўлган. 20 йиллик фаолияти давомида 5та жамоада ўйнаган. Венгриянинг "Шальготарьян" ва "Уйпешт", Италиянинг "Рома" ва "Анкониана", Колумбиянинг "Депортиво Самариас" жамоаларида тўп тепган. Шунга қарамай Женгеллер Будапештнинг "Уйпешт" жамоасидаги ҳаракатлари билан кўпчиликнинг ёдида қолган. 11 йиллик фаолиятида Женгеллер 303 учрашувда 368 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Женгеллер кўпинча голларни иккинчи қаватдан уришга муваффақ бўлган. Венгрия чемпионатида иштирок этувчи ҳимоячилар агрессив ҳаракат қилишса ҳам юқорига сакрай олишмасди.


Шандор КОЧИШ

Шандор Кочиш узоқ йиллик фаолияти давомида "Ференцварош" (Венгрия), "Гонвед" (Венгрия), "Янг Феллоуз" (Швейцария) ва Каталониянинг "Барселона" жамоасида ўйнаган. Кочиш фаолияти давомида 300дан ортиқ гол урган. Кочиш иккинчи қаватдаги ажойиб ўйини билан "Олтин бош" лақабини олган.


Уве ЗЕЕЛЕР

"Ғазабли Уве", германиялик футбол мухлислари уни шундай аташарди. Зеелер 19 ёшида (1953 йилдан 1972 йилга қадар) "Гамбург" жамоасида фаолият олиб борган ва 444 учрашувда 519та гол уришга эришган. 18 ёшида барча мамлакат  унинг маҳорати ҳақида гапирган. 1954 йили Белгияда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги УЕФА турнирида Германия ўсмирлар таркибида 20 учрашувда майдонга тушиб 12та гол уришга эришган. ЖЧ-1970 чорак финалида Англия терма жамоасига боши билан урган голи жаҳон чемпионатидаги энг чиройли урилган голлардан бири бўлган.


TAS-IX эмас






Герд МЮЛЛЕР

Майдонда Герд Мюллерни ҳеч ким тўхтатиб қолаолмасди. У бир зумда тезлашарди, жарима майдонига кириб бориб тўпни дарвоза тўрига бемалол жойла қўя оларди. Германия футболининг афсонаси ва туғма тўпурарнинг рекордини деярли 40 йил ҳеч ким ўзгартира олмаган. 15 йил мобайнида Мюллер "Бавария" таркибида рақиблар дарвозасини деярли 400 маротаба ишғол қилган ва 3 маротаба Европа чемпиони кубогини қўлга киритган. Унинг ютуқлари барча футболчилар учун намуна бўлиб қолган. Герд Мюллер кўп сонли голларини боши билан урган, бу эса уни футбол тарихида энг яхши тўпурар бўлишига сабабчи бўлган.


Виталий СТАРУХИН

Виталий Старухин Собиқ Иттифоқ терма жамоасининг бош билан ўйнайдиган энг яхши ҳужумчиси ҳисобланган. 15 йиллик фаолияти давомида Старухин "Спутник", "СКА", "Строитель" ва Шахтёр" жамоаларида ўйнаб 150 гол уришга муваффақ бўлган.


Даниэль ПАССАРЕЛЛА

Икки карра жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Даниэль Пассарелла бўйдор бўлмаган (1,73), аммо баланд сакраши ва ақлли ўйини билан ажралиб турган. Ҳар доим тўғри позиция танлаган. Футбол тарихида ажойиб натижа кўрсатган ҳимоячилардан бири бўлган. Пассарелла фаолияти давомида 175та голни ўз номига ёздириб қўйган, урилган голлардан кўп қисмини боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйган.


Алан ШИРЕР

Алан Ширер 20 ва 21 асрда фаолият олиб боришга эришган. 1996 йилдан 2006 йилга қадар Англия футболи тарихида "Ньюкасл" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Алан фаолияти давомида Премьер лигада 260 гол уришга эришган. Шулардан 46тасида боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилган. Ширер 2002 йили "Болтон"га фантастик тарзда боши билан гол урган.


TAS-IX эмас




Оливер БИРХОФФ

Бирхофф ностандарт ҳужумчи бўлган. Германияликлар бекорга уни футбол тарихидаги бош билан ўйнайдиган энг яхши футболчи дейишмаган. Бирхофф камдан-кам кучли ва аниқ тарзда ўйнаган. Оливер тўпни ажойиб тарзда дарвоза бурчагига йўллаганда исталган посбон ҳам бундай тўпни қайтаришга ожизлик қиларди. Бирхофф 17 йиллик фаолияти давомида 4та мамлакат (Германия, Австрия, Италия ва Франция) шарафини ҳимоя қилган. Бирхоф фаолиятида 200та гол уришига бир нечта гол етмаган.


TAS-IX эмас





Серхио РАМОС

"Ҳужумчи юрагига эга ҳимоячи", - Рамос 2014 йилги ЕЧЛ финалида "Атлетико"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг шундай деганди. Ушбу финал баҳсининг сўнги дақиқаларига қадар ЕЧЛ ғолиби бўлиши кутилаётганди. Аммо, 92 дақиқада Серхио Рамос бурчакдан узатиб берилган тўпга боши билан аниқ зарба бериб Куртуа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилган. Қўшимча вақтларда эса "Реал" 3та тўп уриб рақибларини осонлик билан мағлубиятга учратган. Серхио Рамос сўнги дақиқаларда гол уриш бўйича яхши натижаларни қайд этган. Ҳатто унинг сўнги дақиқаларда урган голлари жамоасига муваффақият келтирган. Серхио Рамос футболчилик фаолияти давомида 90та гол урган. Шуларнинг ярмидан кўпини боши билан уришга эришган.


TAS-IX эмас





Жаҳонгир Сотволдиев таржимаси

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика