

Турин клубининг 29 ёшли ярим ҳимоячиси Дуглас Коста А Cерия 13-тури доирасида “Аталанта” (3:1)га қарши баҳсда жароҳат олди. Энди футболчи 26 ноябрда бўлиб ўтадиган “Атлетико М”га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Бундан ташқари Коста А Cериянинг яқин икки турида “Ювентус”га ёрдам бера олмайди. Дуглас камида икки ҳафта майдонга туша олмаслиги айтилмоқда.



