UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Рома" "Женоа"ни мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  5 02:25Бундеслига. "Боруссия" кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  0 01:58Расман: Хвича - ПСЖ футболчиси!  0 01:30"Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири вафот этди  0 00:52"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖнинг собиқ футболчиси "Бока Хуниорс"га ўтди  0 00:26Абдуқодир Ҳусанов тиббий кўрикдан ўтди  11 00:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" яна очко йўқотди  0 23:59Аёллар ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон Австралияга мағлуб бўлган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Янгиланаётган "Пахтакор" ёхуд Педру Морейра йиғаётган португал забон "банда"  5 22:47"Милан"га "Челси" футболчиси керак  0 22:11Ўзбекистон U20 Сурия билан дуранг ўйнади  1 21:56Неймар "Барселона"дан кетиши сабабини айтди  5 21:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтади!  28 20:47"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди  17 20:15Гарначо Лондон жамоасига ўтиши мумкин  5

Дубайдан Абу Дабига, 4-кун кундалиги Янгиликлар

Дубайдан Абу Дабига, 4-кун кундалиги

10 октябрь куни Баҳрайнга қарши ўртоқлик ўйини бўлиб ўтганидан бир кун ўтиб терма жамоамиз Абу Дабига йўл олди.
Терма жамоамиз соат 11:00да, биз эса тунда йўлга чиқдик. Сабаби оддий, ўйинни эртасига жиддий машғулот ўтказилмайди. Шу боисдан Миржалол Қосимов футболчилар билан пляжда тикланиш машқини ўтказди. У ерда терма жамоамиз аъзолари пляж футболида ўзларини синаб кўрдилар.

Мен ва ҳамроҳим Саидмурод акага Алишер ака (Никимбаев) "Ал Жазира" стадионидан жой қилиб қўйган эдилар. Очиғи стадион меҳмонхонаси қандай бўлишини тасаввур қила олмаётган эдим. Меҳмонхона манзилини картага тердим, машина бизни тўғри стадион ичига олиб келса денг. Мен ён атрофида бўлса керак деб ўйлаган эдим. Ҳа, тонг отсин барчасини кўраман-да.

Ресепшендаги қиз бизни илқ кутиб олди, рўпарамда нарх-наво осиғлиқ турар эди. 2 кишилик хонанинг нархи бир кечага, 320 АҚШ доллари. Сочларингиз тикка бўлдим дейишга шошилманг, бир ҳафта аввал Алишер ака мазкур меҳмонхонани нонуштаси билан 93 АҚШ долларига гаплашиб қўйган эканлар. Кейин билсам, бу 5 юлдузли меҳмонхонада фақат клубга ва БАА футбол федерациясининг меҳмонлари истиқомат қилишлари мумкин экан. Бунинг учун Алишер Никимбаевга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Чарчаганимиз сабабми, ортиқча нарсаларга эътибор бермадим. Шунчаки дўкончага тушиб майда-чуйда олиб чиқдим. Стадион атрофини бироз айландим. Стадион менимча тўлиқлигача ўзини оқлайди. Бизда ареналар музей сифатида қўриқланади. Бу ерда истасангиз кечаси келиб ҳам трибунага чиқиб ўтиринг, биров ғинг демайди. Стадион атрофида бир нечта машғулот майдонлари бўлиб, унда расмий ва норасмий клублар машғулот ўтказишлари ёки тунда ўртоқлик учрашувларини ўтказишлари мумкин эди.

Табиийки эртаси куни тонг отди, мен айнан шундан кейин қаерда истиқомат қилаётганимни билдим, тонг отишини эртага ўқийсиз.


Нодирхўжа Юлдашев
Абу Даби
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика