Дубай шаҳзодаси МТЖ машғулотига ташриф буюрди

Narzulla Saydullayev
3 мар 2014, 12:44
Дубай шаҳри шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум БАА терма жамоасининг кечаги машғулотига ташриф буюрди.
Амирлик футболчилари кечаги машғулотни “Над Ал Шеба” стадионида ўтказишди.

Хабарингиз бор, БАА термаси 5 март куни Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси меҳмони бўлади. Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичининг охирги туридан ўрин олган мазкур беллашув анча қизиқарли кечиши кутилмоқда.

Машғулотга келган Шайх Ҳамдан терма жамоа аъзолари ва бош мураббий билан гаплашди. Терма жамоа устози Маҳди Али билан суҳбат чоғида Дубай шаҳзодаси Ўзбекистон билан кечадиган беллашувда омад тилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›