

“Мен жамоага кўпроқ фойдам тегиши учун бу ерга келдим. “Арсенал”га Чемпионлар лигасига йўл олиши учун кўмаклашмоқчиман. Жамоа сафида Европа Лигасида ғолиб чиқиш ниятим ҳам бор. Мен Унаи Эмери қўл остида “Севилья”да ушбу совринни ютганман. Бу турнирда яна бош совринни қўлга киритиши истайман”, дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “канонирлар” матбуот хизмати.
Денис яқиндагина “Барселона”дан “Арсенал”га жорий мавсум охирига қадар ижарага берилганди.



