Дринкуотер жамоавий машғулотдан хайдалди
11 мар 2020 21:20
Янгиликлар
Дринкуотер жамоавий машғулотдан хайдалди
“Астон Вилла” ярим ҳимоячиси хулқи билан боғлиқ муаммоларга дуч келишда давом этмоқда.
BBC хабарига кўра, Дэнни Дринкуотер сешанба кунги машғулотлар вақтида ҳужумчи Йота Пелетейро билан жанжаллашган. Можарога жамоа бош мураббийи Дин Смит аралашиб, Дринкуотерни машғулотлардан хайдаб юборган.
30 ёшли хавбек мавсумнинг 2 қисмидан бошлаб бирменгимликлар сафида ижара асосида ҳаракат қилмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи эса “Челси”га тегишлидир.
Айтиш жоизки, англиялик мавсумнинг илк қисмини “Бёрнли”да ўтказди ва тунги клубда маст ҳолатда жанжал келтириб чиқаргани боис бир неча ҳафта баҳсларда иштирок этмаган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар