Драган Черан: "Янги тарихни яратишдан бахтиёрмиз"
27 сен 2020 09:20
Янгиликлар
Драган Черан: "Янги тарихни яратишдан бахтиёрмиз"
Олдинроқ ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа ёрдамчи мураббийи Питер Хюистранинг айтган фикрларини эътиборингизга ҳавола этган эдик. Анжуманда Хюистрага учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Драган Черан ҳамроҳлик қилди. Қуйида сербиялик легионернинг фикрларини ўқишингиз мумкин.
"Биз уч йилдан буён биргамиз ва ўйлашимча бугун янги тарихни яратяпмиз. Бундан хурсандмиз ва бахтиёрмиз. Ушбу тарихни иштирокчиси сифатида, ўзбек футболи учун ҳам, "Пахтакор" учун ҳам катта ҳажмдаги ишни бажаряпмиз. Ўйинни тўлиқ назорат қилдик, ҳисобда ортда қолаётганда ҳам ҳужумга ўтдик ва тез орада ҳисобни тенглаштирдик. Етарлича вазиятлар яратдик, бугун камбэк қилишда жамоанинг бирдамлиги ва характерини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим", - дейди Драган Черан.
- Бугун Черан ва Дердийок ўйиндан гол урди. Бу сизларга қўшимча ишонч берадими? Чунки Қатарга келганидан кейин жамоа кўп гол ура олмаётганди.
- Бу яхши. Мен ҳам, Эрен ҳам гол урдик. Бу ерда 4та турдан буён гол ура олмаётгандим. Шу боис ўзимизни янада яхши ҳис қилиш учун гол муҳим роль ўйнайди. Аммо бу мусобақа ва унда энг муҳими ғалаба, жамоа ғалаба қозонса ким гол уришининг фарқи йўқ.
Толибжон Қосимов
Доҳа, Қатар
Фикрлар