UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  2 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  0 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  12 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  4 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2

Драган Черан - Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш, ҳужумчиларга нима етишмаётгани ва "Пахтакор"даги тақдири ҳақида Янгиликлар

Драган Черан - Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш, ҳужумчиларга нима етишмаётгани ва "Пахтакор"даги тақдири ҳақида

Питер Хюистра мураббийлигидаги "Пахтакор" 2021 йилда ҳам чемпионликни ҳеч кимга бермади ва олтин медалларига эга чиқди.

Кетма-кет учинчи йил Суперлигада биринчи ўринни эгаллаётган "шерлар" умумий ҳисобда Суперкубок билан бирга ҳисоблаганда мавсумни иккита соврин билан якунлади. Бунда албатта асосий таркибнинг алмаштириб бўлмас футболчиси Драган Черан катта хажмдаги ишни бажариб берди. Сербиялик ижрочи 16та гол билан кетма-кет учинчи йил Суперлига тўпурарига айланди. Биз мавсум якунлари бўйича Чераннинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Драган "Пахтакор"нинг йилни 2та кубок билан якунлагани қониқарлими? Ёки бу мавсумдаги ҳаракатларга нисбатан камми? Шахсан ўзингиз буни қандай баҳолайсиз?

- Албатта мавсумдан қониқиш ҳосил қилдик. 2021 йилни яхши ўтказдик. Боиси чемпионат стартидан аввал Суперкубокда ғолиб чиқиб ўзимиз учун ишонч орттириб олган эдик, деб ўйлайман. Охирида барчасини чиройли якунлаш учун кубокда ғолиб чиқмаганимиз аламли ҳолат бўлди. Шунга қарамай ажойиб мавсум ортда қолди. 

- Ўзбекистон кубоги финалида дисквалификация сабаб "Насаф"да Марко Станоевич, "Пахтакор"да сиз майдонга туша олмадингиз. Бу икки футболчи ўзаро келишиб олган, деган ҳазил гаплар ҳам бўлди...

- Ҳа, нима ҳам дердим вазият шундай бўлиб қолди. VAR қарори туфайли биз иккимиз финални ўтказиб юборишга мажбур бўлдик. Мавсумни бундай тарзда тугатиш ҳамма футболчига ҳам ёқмаса керак. "Пахтакор" учун хафаман, Марко ва "Насаф" учун хурсандман. 

- Ўзбекистонга келганингизга 5 йил тўлди. Ёзда хаттоки мамлакат фуқаролигини олиб терма жамоамизда ўйнаш имкониятига эга бўлган эдингиз. Лекин вакилларимиз Саудия Арабистонига ютқазиб қўйишди. Эндиликда сизнинг бу борадаги режаларингиз ўзгармадими?

- Ўзбекистон паспортини ололмаганим афсусланарли ҳолат. Ўйлайманки, терма жамоага ёрдам бера олардим. Аммо кейинги ҳал қилувчи босқичга чиқа олишмади. Натижада барчаси ўзгариб кетди.  

- "Пахтакор" футболчиларига чемпионлик учун мукофот пуллари берилдими? Чунки тақдирлаш маросимида айрим ўйинчиларнинг кайфияти яхши эмасди...

- Ушбу саволга жавоб бера олмайман. Биз барчасини клубнинг ичида ҳал қиламиз. 

- Юқорида айтганимиздек уч йилдан бери тўпурарлар пойгасида биринчиликни қўлга киритиб келмоқдасиз. Ўзбекистонлик хужумчиларга бу борада нима етишмаяпти? Агар пенальтиларни ҳисобга олмаганда 15та ҳам гол уришмаяпти...

-  Очиғини айтадиган бўлсам, яхши хужумчичлар бор. Фақатгина вазиятларни якунлаш етишмаяпти, холос. Бир неча йил юқори даражада тўп тепиш учун кўпроқ шунинг устида ишлаш керак. Фикримча қолган ҳужумчилар ёмон мавсум ўтказишмади.

- Сизни кейинги йил ўз жамоасида кўришни истаётган мураббийлар талайгина. "Пахтакор"даги тақдирингизга ойдинлик киритиб олдингизми?

- Ҳа, 2022 йилги мавсумни "Пахтакор" сафида ўтказаман. 

- Бу йилги "Пахтакор" аввалгиларига хусусан Шота Арвеладзе даврига қараганда кучсизмиди?

- Ўйинларимизни кўрган бўлсангиз бунга амин бўлгансиз. Мавсум бошида жамоани деярли битта таркиб тарк этди. Улардан 4 нафари асосий ўйинчилар ҳисобланарди. Ёзда иккита футболчи Достон ва Одил қайтди. Аммо Жалолиддин Машарипов қайтгани йўқ. Машарипов ўйинимизда кўп нарсани ҳал қилиб берарди. Шундай бўлсада, катта ҳажмдаги ишни бажардик ва чемпион бўлдик. 

- Жамоа мухлислари галдаги мавсумда нимага умид қилишлари мумкин ва уларга айтадиган сўзингиз борми? 

- "Пахтакор" ҳар доим соврин учун курашади. Ички чемпионат ва ОЧЛ баҳсларида бизга мухлислик қилишларини сўраб қоламан. Яқинлашаётган янги йилингиз билан табриклайман.  


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика