Довбикнинг жароҳати ҳақида маълумот берилди
22 фев 2025 08:46
Янгиликлар
Довбикнинг жароҳати ҳақида маълумот берилди
«Порту»га қарши учрашувдан аввал жароҳат олган Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди.
Украиналик ҳужумчи «Порту»га қарши машғулотларда дарвозага зарба бериш чоғида ўнг оёқ мушакларидан бирини жароҳатлаб олган. Текширувлардан сўнг маълум бўлишича футболчининг жароҳати жиддий эмас, бироқ Довбик катта эҳтимол билан А Сериянинг навбатдаги турида «Монца»га қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Довбик жорий мавсум барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 13 та гол ва 4 та голли узатма бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар