Достонбек Турсунов қачон майдонга қайтишини маълум қилди
		
		13 апр 2022 17:33
        Янгиликлар	
	 
				 
				Достонбек Турсунов қачон майдонга қайтишини маълум қилди
12 октябрь куни Иорданияга қарши халқаро ўртоқлик учрашувининг иккинчи таймида майдонга ноқулай йиқилган Турсунов захирага олинганди.
Кўпчилик унинг жароҳати жиддий деб тахмин қилди, бироқ ноябрь ойидаги терма жамоа йиғинига Сречко Катанец Турсуновни ҳам чақирди. Аммо илк машғулотдаёқ оёғидаги ўша жароҳат безовта қилган ва Достонбек терма жамоа ихтиёрини тарк этган ва тиббий текширувлар натижасига кўра оперция кераклиги аниқланган.
22 ноябрь куни Италия пойтахтида жойлашган "Вилла Стюарт" клиникасида мамлакатнинг энг машҳур жарроҳларидан бири Пьер Паоло Мариани Достонбек Турсуновни муваффақиятли тарзда операция қилди. Ўша пайтда футболчи тахминан ярим йилни майдон ташқарисида ўтказиши айтилганди.
Биз футболчимиз билан боғландик ва унинг қачон майдонга қайтиши билан қизиқдик.

"Эртага Туркияга учиб кетаман ва у ерда икки ҳафта мобайнида тикланиш машғулотларини ўтказаман. Майдонга қайтишимга тахминан 1,5 ойлар қолди. Операциядан кейин 6,5 ой вақт кетади дейишганди, ҳозир 5 ой ортда қолди. Футболсиз ўтган ҳар бир кун жуда қийин бўлмоқда. Хитойда коронавирус билан боғлиқ муаммолар ҳамон давом этмоқда ва чемпионат тўхтаб қолган, шу боис ҳозир кейинги фаолиятим ҳақида нимадир дея олмайман. Фақат шартномам 2023 йилнинг охиригача мўлжалланганини айта оламан", - деди Достонбек Турсунов championat.asia сайтига. 

Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             
  "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар