

Биринчи таймдан кейин ҳисоб 3:1, вакилларимиз фойдасига.
Ўйиндаги дастлабки икки голни Достонбек Ҳамдамов рақиб дарвозасига урди.
Шундай қилиб, Ҳамдамов терма жамоа таркибида илк бор дублга эришди.
Маълумот учун, ярим ҳимоячи 2019 йил Қирғизистон ва 2020 йил Ироқ билан ўртоқлик учрашувларида терма жамоа сафида голлар урганди.



