UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   6 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  19 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  7 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  13 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  3 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  21 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  17

Достонбек Ҳамдамов: "Номзодлар қаторидан ўрин олганим ёқимли совға бўлди" Янгиликлар

Достонбек Ҳамдамов: "Номзодлар қаторидан ўрин олганим ёқимли совға бўлди"

Хабарингиз бўлса керак, 2015 йил Осиёнинг “Энг яхши ёш ўйинчиси” номинацияси бўйича ўзбекистонлик футболчилар номзод сифатида рўйхатдан ўрин олган.

Номзодлардан бири “Бунёдкор” клуби ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов бу ҳақда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Номзодим йилнинг энг яхши ёш футболчилари қаторига қўйилганидан жуда ҳам хурсандман. Бу мен учун кутилмаган ва ёқимли совға бўлди десам ҳам бўлади”, - дея гап бошлади Достонбек.

- Айнан ниманинг эвазига ушбу рўйхатдан ўрин олдим деб ўйлайсиз?
- Янги Зеландияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги мундиалда Ўзбекистон терма жамоаси билан чорак финалга қадар етиб бордик. Шу сабабли ўзбекистонлик уч нафар футболчининг номзоди қўйилган бўлса керак. Бу даражага эришишимда жамоадошларимнинг ёрдами ҳам жуда катта бўлганини таъкидлашни истардим.

- Сизлардан ташқари яна қайси ўзбекистонлик футболчининг номзоди ушбу номинацияга қўйилишга ҳақли эди?
- Ўзбекистондан жуда кўп иқтидорли ва қобилиятли ёшлар бор. Ҳеч бир жамоадошимни ранжитиб қўйишни истамайман, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ўйнаган барчани кучли футболчи деб биламан. Мамлакатимизда футболга қаратилаётган эътибор жуда ҳам катта. Бунинг самараси халқаро майдонларда кўзга ташланмоқда.

- Агар совринни қўлга киритсангиз уни кимга бағишлайсиз?
- Агар худо хоҳласа совринни қўлга киритсам уни авваламбор ватанимга, ота-онамга ва менга яқиндан ёрдам берган мураббийларимга бағишлайман. Дўстларим Забиҳилло Ўринбоев ва Элдор Шомуродовга ҳам омад тилайман.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика