

Бу ўйиндан олдин "Бунёдкор" ҳисобида олий лигада 497та гол бор эди. Достонбек Ҳамдамовнинг иккинчи урган голи "қалдирғочлар"нинг олий лиигадаги юбилей 500-голи бўлди.
"Бунёдкор"нинг олий лигадаги умумий статистикаси қуйидагича: 248та ўйин, 182та ғалаба, 40та дуранг, 26та мағлубият, 501та гол урилган ва 133та ўтказилган.



