

Ушбу учрашувдан сўнг терма жамоамиз ҳимоячиси Достон Турсуновнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Словакиядаги йиғинимиз самарали давом этмоқда. Ҳозирча иккита ўйин ўтказдик. Дастлаб Бирлашган Араб Амирликлари олимпиячиларига қарши майдонга тушдик. Учрашувнинг иккинчи бўлимида Бобур Йўлдошев томонидан урилган гол эвазига ғолиб бўлдик. Иккинчи ўйин Саудия Арабистонига қарши ўтди. Рақиб биздан кучли эмас эди, омадимиз келмади. Бу ўйинда араблар ҳужумдан самарали фойдаланиб зафар қучишди.
Бу ердаги шароитларга келсак барчаси ажойиб, барибир Европа мамлакати эканлиги сезилиб турибди", - дейди Достон Турсунов.



