UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг Хитой билан учрашув учун таркиби эълон қилинди  0 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  0 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  4 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  1 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  4 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  12 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3

Достон Турсунов "Пахтакор"да Янгиликлар

Достон Турсунов "Пахтакор"да

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Достон Турсунов "Пахтакор" машғулотларида қатнашмоқда.

Ўтган йилнинг 12 октябрь куни Иорданияга қарши халқаро ўртоқлик учрашувнинг иккинчи таймида майдонга ноқулай йиқилган Турсунов захирага олинганди. Шундан сўнг жароҳат олган ҳимоячи узоқ муддат тикланиш жараёнини бошдан кечирди.

Кўпчилик унинг жароҳати жиддий деб тахмин қилди, бироқ ноябрь ойидаги терма жамоа йиғинига Сречко Катанец Турсуновни ҳам чақирди. Аммо илк машғулотдаёқ оёғидаги ўша жароҳат безовта қилган ва Достонбек терма жамоа ихтиёрини тарк этганди. Тиббий текширувлар натижасига кўра, оперция кераклиги маълум бўлган.

2021 йилнинг 22 ноябрь куни Италия пойтахтида жойлашган "Вилла Стюарт" клиникасида мамлакатнинг энг машҳур жарроҳларидан бири Пьер Паоло Мариани Достонбек Турсуновни муваффақиятли тарзда операция қилди. Ўша пайтда футболчи тахминан ярим йилни майдон ташқарисида ўтказиши айтилганди.  

Эслатиб ўтамиз, Турсуновнинг бундан олдинги клуби Хитойнинг "Чунцин Лифан" жамоаси бўлганди.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика