Достон Турсунов: "Ўйиндан қониқдик"

Narzulla Saydullayev
23 июл 2015
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси миллий терма жамоага қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Учрашув якунлангач олимпиячиларимиз сафида ўйнаган ҳимоячи Достон Турсунов ўз фикрларини билдирди.

"Менимча бугунги ўйиндан қониқиш ҳосил қилдик. Мураббийлар айтган барча кўрсатмаларни бажаришга бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Томошабинларга ёқадиган ўйин бўлди. Жалилов ҳам Нуралиев ҳам тажрибали мураббий ҳисобланишади. Улар йигитлардан нима хоҳлашаётганини билишади. Ўйинни унутиб 25 июль кунги баҳсга тайёргарликни бошлаш керак", - дейди Турсунов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia