UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  0 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  5 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  21 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  54 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0

​Достон Турсунов: "Асосий мақсадимиз Осиё Кубогини ғалаба билан бошлаш" Янгиликлар

​Достон Турсунов: "Асосий мақсадимиз Осиё Кубогини ғалаба билан бошлаш"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Достонбек Турсунов Уммон терма жамоасига қарши ўйинга олиб борилаётган тайёргарлик ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Уммонга қарши ўйинга таркибдаги барча футболчилар тайёр. Машғулотларда астойдил ҳаракат қиляпмиз. Асосий мақсадимиз Осиё Кубогини ғалаба билан бошлаш. Ўтган йил Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Уммон дарвозасига гол киритиш насиб қилган ва ўша гол эвазига рақиб устидан ғалаба қозонгандик. Энди бу ишни миллий терма жамоа билан ҳам амалга оширмоқчимиз.

Ўша ўйинда стандарт вазият юзага келганда, мураббийимиз олдинга боришга кўрсатма бергандилар. Тўп жарима майдончасига оширилгандан кейин дарвозага зарба йўлланди, дарвозабон қайтарди. Кўп футболчилар бир жойга тўпланиб қолишганди. Шунга қарамай тўпни дарвозага йўналтиришга улгурдим.

Осиё Кубогида кўплаб кутилмаган натижалар рўй беряпти. Бу ҳам бўлса жамоалар даражаси бир бирига анча яқинлашиб қолганини билдиради. Ҳар бир рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўришимиз керак",  дейди Достон Турсунов.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика