UZ

Сўнгги янгиликлар

07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  0 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  4 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  62 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2

Достон Турсунов: “Албания яхши таассурот қолдирди” Янгиликлар

Достон Турсунов: “Албания яхши таассурот қолдирди”

U-19 ёшлар терма жамоамиз айни дамда Туркиянинг Истанбул шаҳрида навбатдаги хориж йиғинини ўтказмоқда.
Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги ёшлар терма жамоамиз куни кеча Албания ёшлар терма жамоасига қарши синов-назорат учрашувини ўтказди. Унда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Достон Турсунов бошчилигидаги ҳимоя чизиғи вакиллари шу куни бехато ўйин кўрсатди. Ўйиндан сўнг “Нефтчи” ҳимоячиси Турсунов билан суҳбатлашдик.

- Достон, U-19 ёшлар терма жамоамизнинг Туркияда ташкил этган йиғини қандай ўтмоқда?

- Худога шукур, ҳаммас яхши. Йиғин мураббийларнинг режаси бўйича ўтмоқда дейиш мумкин. Машғулотларда барча футболчилар тўлиқ куч билан астойдил тер тўкмоқда.

- Албания ёшлар терма жамоасига қарши кечган назорат баҳси хусусида нима дейсиз?
- Ўйин яхши бўлди. Шу куни рақибдан кучлироқ ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Бунинг натижасида ғалабага эришдик. Ўзим учрашувда 70-дақиқа ҳаракат қилдим. Мураббийлар барча футболчиларга имконият берди.



- Албаниянинг кучли томонлари нима бўлди?
- Албания ўз номи билан Европа вакилидир. Учрашув давомида бу нарса билиниб турди. Шахсан менда Албания яхши таассурот қолдирди. Бу рақибга қарши эртага яна иккинчи синов-назорат баҳсини ўтказамиз.  

- Учрашувдан сўнг мураббийлар нима деди?
- Одатдагидек йўл қўйилган камчиликларни айтиб, уларни бартараф этишимиз учун кўрсатмалар берди. Лекин жиддий эътирозлар бўлмади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика