UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  0 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  0 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  0 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  12 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  2 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  1 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  234 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  3

Достон Турсунов: “2015 йилда менга ЖЧ ва ОЧда ўйнаш насиб қилди” Янгиликлар

Достон Турсунов: “2015 йилда менга ЖЧ ва ОЧда ўйнаш насиб қилди”

“Нефтчи”нинг олимпия терма жамоасига номзод ўйинчиларидан бири бўлган Достон Турсунов янги йил олдидан сайтимизга кичик интервью берди.

- Якунига етиб бораётган йилни сарҳисоб қиладиган бўлсак, шахсан мен учун омадли кечди. Клубда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаган эрсамда, ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпионати ва кичик мундиалда иштирок этиб қайтдим. Ўйлайманки бу ҳар бир футболчининг орзуси. Бундан жуда хурсандман. Қолаверса 2015 йилда янги ташкил этилган олимпия терма жамоасига ҳам чақирув ола бошладим. Келаси йил Қатарда ўтказиладиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Насиб қилса бўлажак нуфузли чемпионатда ҳам муносиб иштирок этишга харакат қиламан.

- Ўзингизга яхши маълум Фарғонанинг Олтиариқ туманида таваллуд топганман. Ҳар гал янги йилни уйда, оиладагилар билан кутиб оламиз. Соат 00:00 бўлишини кутиб ўтирардик. Бугун ҳам уйда бўламан ва юқори кайфият билан 2016 йилни қарши оламиз.

- Фурсатдан фойдаланиб, янги йил байрами муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этаман. 2016 йил барчамиз учун омадли ва барокатли келсин. Юртимизда тинчлик бўлаверсин. Яқинларимиз ҳамиша соғ бўлсин!

Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика