UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  0 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  2 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  9 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  10 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  29

Достон Ҳамдамов: ”Рақибимизда жамоавий ўйин яхши шаклланган” Янгиликлар

Достон Ҳамдамов: ”Рақибимизда жамоавий ўйин яхши шаклланган”

Биласиз, гуруҳимиздаги асосий рақобатчимиз Саудия Арабистони ҳисобланади.

Шундай экан мазкур рақибга қарши терма жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Учрашув юки оғир ва масъулиятли туюлсада, футболчилар қувноқ кайфиятда машқларни бажаришмоқда. Кўтаринки руҳда ўтиши кўзда тутилган навбатдаги машғулотлар бошланишидан олдин тезкор вингер Достон Ҳамдамовнинг ўйиндан олдинги фикрлари билан қизиқдик.

- Саудия Арабистони билан ўйиндан олдинги футболчиларнинг ҳиссиётлари, кайфияти аъло даражадами?

- Қирғизистон билан ўтказилган ўйинни эсдан чиқариб, бор диққатимизни ва эътиборимизни олдиндаги ўйинга қаратдик. Тайёргарлик рисоладагидек олиб борилмоқда. Ўша куни стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришини кутяпмиз. Улар бизни қўллаб-қувватлаганидек, биз ҳам ғалаба совға қилмоқчимиз.

- Жамоани бўлажак ўйинда аввалгиларига нисбатан бошқача услубда кўришимиз мумкинми? 

- Очиғи билмадим, мураббийнинг машғулотларда олиб борган ва берган кўрсатмалари асосида ҳаракат қиламиз. Мақсад битта, у ҳам бўлса ғалаба. Ҳаммамиз боримизни шу ўйинга берамиз. Ким асосий таркибда майдонга тушишидан қатъий назар терма жамоага ёрдам бериши лозим.

- Одатдагидек жамоамиз рақибнинг кучли ёки кучсиз томонларини ўргангани аниқ. Шундай экан саудияликларнинг ўйинидаги эътиборингизни тортган жиҳат бўлдими? 

- Уларда жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилган. Кучли техника ва индивидуал ҳарактерга эга бўлган ўйинчилари майдонда яққол ажралиб туради. Умуман қийин баҳс кутмоқда.

- Мухлисларда бўлаётгани каби футболчиларда ҳаяжон борми?

- Ҳаммаси зўр. Бундан ҳам яхши бўлишига ҳаракат қиламиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика