Достон Ҳамдамов "Пахтакор" билан фаолиятида илк бор Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиқиш умидида

Narzulla Saydullayev
25 окт 2019, 13:45
"Пахтакор" сафида охирги 5 учрашувда рақиблар дарвозасини кетма-кет ишғол қилган Достон Ҳамдамов финал арафасида фикрлари билан бўлишди.

- Ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўряпмиз ва финалнинг тезроқ бошланишини кутмоқдамиз. Худо хоҳласа, унинг самарасини 26 октябрь куни барча кўради.

АГМК кучли рақиблардан бири. Улар ҳам финалда бор кучини бериб ҳаракат қилишига шубҳа йўқ. АГМК ўтган йили кубокни қўлга киритган, рақибни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз.

Фаолиятимда биринчи марта чемпионга айландим. Энди эса насиб қилса, илк бор Ўзбекистон Кубогига эга чиқишни хоҳлайман.

Ҳар ўйиндан олдин ўзим учун мақсад қиламан, гол уриш керак ёки голли узатма бериш орқали жамоага ёрдам бериш. Финалда ҳам жамоамга қўлимдан келганча фойдали бўлишга интиламан.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz