UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  1 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  1 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  24 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  21 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  5 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  3 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  8

Достон Ҳамдамов: “Ўзбекистонни эслаб қолишларини истайман” Янгиликлар

Достон Ҳамдамов: “Ўзбекистонни эслаб қолишларини истайман”

30 май куни Янги Зеландияда старт оладиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўраётган Равшан Ҳайдаров жамоаси ҳимоячиси Достон Ҳамдамов “Интерфутбол” нашрига интервью берди.

Тайёргарлик ҳақида

“Жаҳон Чемпионатига тайёргарлигимиз аъло даражада, десам бўлади. Ҳаммамиз ушбу Жаҳон Чемпионатини сабрсизлик билан кутяпмиз. Мундиал яқинлашгани сари ҳаяжон ҳам мос равишда ортиб бормоқда. Рақиблаимиз ўйинлари ёзилган дискларни томоша қиляпмиз, ўрганяпмиз. Тўғри, гуруҳдаги рақибларимиз номдор бўлиши мумкин, лекин ҳозир ҳамма жамоа билан ҳам ўйнаса бўлади. Фақат тўғри тактика танланилса ва ўз кучига ишонч билан майдонга тушилса бас”.

“ОЧЛда тўпланган халқаро тажриба, албатта, терма жамоа сафида ёрдам беради. Мен каби ОЧЛда ўйнаб тажриба тўплаган футболчилар “Пахтакор” ва “Насаф” жамоасида ҳам бор”.

“Ундан ташқари таркибда ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ўйнаган футболчилар анчагина бор. Бу ҳам жамоанинг ўйинига ижобий таъсир қилади”.

Таркибдаги асосий йўқотиш тўғрисида

“Афсуски, терма жамоазнинг етакчи футболчиларидан Жамшид Болтабоев Янги Зеландияга бора олмайди. Ҳозирча бу жамоамиздаги энг катта йўқотиш бўлиб турибди. Ярим ҳимоя чизиғида Болтабоев бажарадиган иш ҳажми жуда катта эди. Ҳимоя ва ҳужум чизиғини боғлаб турарди. Энди унинг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қиламиз. Унинг позициясида Жавоҳир Сиддиқов, Миржамол Қосимов каби яхши футболчилар бор. Бир сўз билан айтганди, Жамшид учун ҳам ҳаракат қиламиз”.

Рақиблар ҳақида

“Германия терма жамоасининг номи жарангли эшитилгани билан у жамоада ҳам биз каби футболчилар ўйнайди. Тўғри, Германия U-20 таркибида бир нечта футболчи Бундеслиганинг кўзга кўринган клубларида ҳаракат қилишади. Лекин бу чўчитмайди. Юқорида айтганимдек, биз ўз кучимизга ишониб майдонга тушсак, ижобий натижага эришамиз.

Гондураси ҳақида ҳам шундай фикрдаман. Фижини кўпчилик менсимаслиги мумкин. Аммо бу тўғри эмас. Кутилмаган натижалар замонавий футболда тез-тез учраб туради.

Вазифа ва мақсадлар борасида

Биринчи навбатда мазмунли ва муносиб иштирок этишимизни кутяпман. Ўзбекистон терма жамоасини эслаб қолишларини истайман. Ўйлайманки, жамоанинг ҳар бир аъзосида шундай истак мавжуд. Олдимизда турган биринчи вазифа – гуруҳдан чиқиб олиш. Кейин эса вазиятга қараб иш тутаверамиз. Бундан аввалги жаҳон чемпионатларида ўсмир ва ёшлар терма жамоаларимиз қайд этган натижаларни пасайтирмасликка ҳаракат қиламиз”.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика