UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  0 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  6 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  0 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  5 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  9 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1

Достон Ҳамдамов: “Навбаҳор”ни ҳар томонлама ўрганган эдик” Янгиликлар

Достон Ҳамдамов: “Навбаҳор”ни ҳар томонлама ўрганган эдик”

"Бунёдкор" клуби олий лиганинг 5-турида "Навбаҳор" клубини қабул қилиб 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Ўйинда "қалдирғочлар"нинг иккинчи голига муаллифлик қилган Достон Ҳамдамов баҳс борасидаги ўз фикрларини билдирди.

-   Достон, аввало, сўнгги ўйиндаги узоқ кутилган ғалаба билан табриклаймиз. “Навбаҳор”га қарши кечган мазкур ўйин ҳақида нима дея оласиз?
-   Раҳмат. Учрашувда устунликни қўлга киритганимиздан хурсандман. Албатта, ўйиндан олдин рақибни ҳар томонлама ўргандик, тегишли кўрсатмалар олдик. Кутилганидек,  “Навбаҳор” клуби кучли ва жамоавий ўйин кўрсатди. Шунга қарамасдан, муҳим ғалабага эриша олдик.

-    “Бунёдкор” “Лаҳвия” ва “Локомотив”га қарши ўйинларда мағлуб бўлди. Шундан сўнг руҳий тикланиш қийин кечмадими?
-   Йўқ, умуман олганда, руҳан тушкунликка тушиб қолдик, деб айтолмайман. Мағлубиятлардан керакли хулосалар чиқардик, холос. Ҳаёт давом этади, маҳоратимизни ошириш учун ўз устимизда тинмай ишлаяпмиз. Эндиликда бутун эътиборимизни миллий чемпионатга қаратамиз  ва янада самарали ўйинлар кўрсатишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Гулшан Саъдуллаева суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика