UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  10 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 19:20Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 3:0 (матнли трансляция)  30 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  9 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5

"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди" Янгиликлар

"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Металлург" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз учун оғир ўйин бўлди. Озроқ тажриба етишмади. Бу нарса айниқса ҳимояда яққол кўриниб қолди. Агар тажриба етишмаганини инобатга олмасак, ўйин томонлама тенг ҳаракат қилдик. Биз ҳам вазиятлар яратдик, фойдалана олмадик.

- Кубок учрашувларидаги 3 та ўйин жамоа учун Про-лига баҳслари олдидан репетиция вазифасини ўтаб берадими?

- Албатта, ўтган турда "Нефтчи"га қарши майдонга чиққандик. Бугун "Металлург" билан ўйнадик. Иккиси ҳам Суперлига клублари. Бу биз учун катта тажриба бўлаяпти.

- Кетма-кет мағлубиятлар жамоада ниманидир ўзгартириш лозимлигини кўрсатмаяптими?

- Кўриб бораётган бўлсангиз, биз мавсум бошидагидан кўра ўйин услубимизни ўзгартирдик. Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди. Ютсак ҳам, ютқазсак ҳам ўзгаришларни доимий амалга ошириб боришимиз керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика