

"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси Тома Менье хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Каталонияликлар устози Хави футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи. Трансфер суммаси 15 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Тома Меньенинг ўзи ҳам "Барселона"да тўп тепиш варианти мамнуният билан қабул қилади. Бироқ вазиятга клубнинг молиявий муаммоларини ҳал қила олиши ҳам бевосита таъсир кўрсатади.




