Менье – биринчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, ўша бўлимнинг ўзида гол урган дастлабки ўйинчи

Sherzod Nurmatov
13 июн 2021, 01:15
Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Тома Менье Европа чемпионати 1-турида Россия терма жамоаси дарвозасини ишғол этди.

У 27-дақиқада Тимоти Кастань ўрнига майдога тушиб, 34-дақиқада Антон Шунин дарвозасига тўп киритди.

Менье бу орқали Евро'да биринчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, ўша бўлимнинг ўзида гол урган илк ўйинчи сифатида тарихда қоладиган бўлди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Gracenote Sports