Дортмунднинг "Боруссия" клуби бундеслигада ташриф борасида рекорд қайд этиши мумкин

Narzulla Saydullayev
6 дек 2013, 16:33
Дортмунднинг "Боруссия" клуби уй учрашувларига ташриф буюрувчилар сони бўйича рекордни янгилашгп яқин турибди.
Бундеслиганинг 15-тури доирасидаги "Байер" билан ўйинга чиқарилган 80 645 дона чипта сотиб улгурилди.

2013 йилнинг сўнгги ўйин бўлган "Герта"га қарши ўйинда ҳам аншлаг бўлиши кутилмоқда. Агар шундай бўлса, бу ушбу йил давомида "Боруссия"нинг ҳар бир уй учрашувларини 80 мингдан ортиқ мухлис бевосита стадиондан туриб кузатганини англатади.

Бу эса бундеслига рекорди ҳисобланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru