Доннарумма: "Мақсадимиз - "Милан"ни Чемпионлар лигасига қайтариш"

Aslanov Jasurbek
3 сен 2018, 17:12
"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма россонерларнинг бу мавсумдаги асосий мақсади ҳақида айтиб берди.

"Жамоамиз кучли. "Рома"ни мағлуб этишни истаган эдик ва буни уддаладик. Мақсадимиз - "Милан"ни ўз жойига - Чемпионлар лигасига қайтариш ва бунинг учун бор кучимизни ишга соламиз.

Доимо танқидни тўғри қабул қилганман. Мен машғулотларда борини берадиган хотиржам йигитман. Миллий жамоа борасида тўхталадиган бўлсам, бу ерга қайтиш доимо ёқимли. Ҳозир Италиянинг жаҳон футболидаги обрўсини тиклашимиз лозим" - дейди Доннарумма.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia