UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  4 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  2 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  13 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  8 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  36 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  2 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1

Дониёр Ҳасанов: “Обод”га малакали мутахассиснинг келгани руҳан далда бўлди” Янгиликлар

Дониёр Ҳасанов: “Обод”га малакали мутахассиснинг келгани руҳан далда бўлди”

Олий лиганинг 14-туридан ўрин олган “Андижон” – “Обод” (0:1) учрашувида меҳмонлар сафида фаол харакатлари билан ажралиб турган жамоа сардори Дониёр Ҳасанов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Яратганга шукур, сафардаги илк ғалабани қўлга киритдик. Ўйиндан олдин “Андижон”да бош мураббий ўзгарганини яхши билардик. Бизга ҳам икки тур аввал янги мураббий келганди. Албатта, “Обод”га малакали мутахассиснинг келгани руҳан далда бўлди. Шунга қандайдир йигитларни руҳий жиҳатдан кучайди дейиш мумкин. Кичик ҳисобда бўлсада, асосийси муҳим ғалабани қўлга киритдик. Кўрган бўлсангиз жамоамизда яна бир нечта қулай вазиятлар юзага келганди. Агарда улардан унумли фойдаланганимизда учрашув тақдирини олдинроқ ҳал қилишимиз ҳам мумкин эди. Аммо бизга совуққонлик етишмади. Қолаверса рақиб жамоа ҳам биз каби кўпинча вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Бугун барибир омадимиз келди. Футболда омад деган нарса муҳим ўрин тутади. У кўп ёрдам беради. Анчадан буён кулиб боқмаётган омад бугун биз томонда бўлди.   

- “Андижон”да ҳам ҳудди “Обод”даги каби охирги пайтлардаги мағлубиятлардан кейин бугун уларнинг ортига йўл йўқ эди. Яхши жамоа. Асосийси Йованович орқали ўйин ташкил этилмоқда. Ҳаводан унга тўпни етказиб бермоқда ва у бошқа жамоадошларини пас билан таъминлашга уринмоқда. Бизга ўйин олдидан мураббий томонидан бу каби кўрсатмалар берилганди ва яхши ўрганиб чиққандик.

- Мен доим айтаман, ҳар бир ўйинга биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Рақиб қайси жамоа бўлишидан қатъий назар, уч очко жамғариш мақсадида ўйнаймиз. Насиб қилса келгуси учрашувларда ҳам керакли натижани қўлга киритиб, аутсайдерлар қаторидан чиқиб кетамиз деган умиддаман, - дейди Ҳасанов.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика