Доменек Франциянинг Евро-2016даги муваффақиятига ишонмайди

Aziz Tukhtamuradov
26 мар 2015, 21:32
Франция терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Раймон Доменек ватандошларини кейинги йили бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида фаворит сифатида кўрмаяпти.
"Реалист бўлишимиз керак. Бизда кучли жамоаларда асосий таркибда ўйнайдиган футболчилар бор. Бензема, Гризманн, Погба, Матюйдилар шулар жумласидандир. Бироқ, бу турнирда ғалаба қозониш учун бу камлик қилади. Муваффақият учун бутун бошли жамоада мана шундай футболчилар бўлиши керак.

Бундан ташқари жамоанинг ҳақиқий етакчиси ҳам бўлиши лозим. Айни пайтда Зидан ёки Дешамни ўрнини эгаллайдиган бирор номзод кўрмаяпман", - дейди Доменек.".

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: euro-football.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›