UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  0 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  0 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  0 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4

Долен Омурзаков ким бўлган? Янгиликлар

Долен Омурзаков ким бўлган?

Бугун Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқич учрашувлари давом эттирилади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2-турни сафарда Қирғиз Республикасига қарши ўтказади. Ўйин Бишкекдаги Долен Омурзаков номли стадионда бўлиб ўтади ҳамда 19:00да бошланади. 

Бишкекдаги стадионга Долен Омурзаков номи берилган. Шу ўринда савол туғилиши мумкин: Долен Омурзаков ким бўлган ва нима учун стадионга шу кишининг номи берилган?

Маълумот учун, Долен Омурзакович Омурзаков Қирғиз Республикаси спорт қўмитасининг биринчи раҳбари ҳисобланади. Долен Омурзаков етим ўсган, унинг қайси санада туғилгани ҳужжатларда аниқ қайд этилмаган. Шу боис 22 апрель деб ёзиб қўя қолишган. Долен Омурзаков ёшлигидан спортга қизиққан, аввалига гимнастика, кейин эса бокс билан астойдил шуғулланган. Орадан вақт ўтиб Ленин номидаги жисмония тарбия ва спорт институтида таҳсил олган.

Олийгоҳда ўқиб юрган кезлари жисмония тарбия ўқитувчиси бўлишни ният қилган Омурзаков кейинчалик аспирантурада таҳсил олди. 50-йилларда у Давлат қўмитасининг жисмония тарбия ва спорт бўлими раҳбарлик лавозимида ишлаб, мамлакатда спорт ривожига катта ҳисса қўшди. Бунинг учун Долен Омурзаков 25 йил умрини сарфлади. Омурзаков спортга раҳбарлик қилган йиллари Кожомкул номидаги спорт саройи қуриб битказилди, "Спартак" стадиони қайта таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, отчопар майдони, тоғли ҳудудда чанғи спорт тури қароргоҳи ҳамда алпинистлар учун "Ала Арча" лагери қад ростлади. Бундан ташқари вилоят марказларида спорт мактаблари ташкил этилиб, юзлаб спортчилар таҳсил ола бошлади.


Спорт ривожига қўшган ҳиссаси учун Долен Омурзаков бир неча бор ҳукумат томонидан тақдирланган. Айнан унинг саъй-ҳаракатлари сабаб Қирғиз Республикаси спортчилари спартакиада ва Москвада бўлиб ўтган олимпия ўйинларида иштирок этишга муваффақ бўлди. Ўша вақт 5 нафар қирғиз спортчисининг олтин медалларни қўлга киритиши мамлакат учун катта воқеа бўлганди.

Бир сўз билан айтганда Долен Омурзаков қирғиз спортига улкан ҳисса қўшган шахс бўлган. Шунинг учун Бишкекдаги марказий стадионга унинг номи берилган. 1989 йил вафот этган спорт ташаббускори умрининг охиригача меҳрини спорт ривожига берди, ҳатто нафақага чиққан йиллари ҳам турли спорт тадбирларига келишни канда қилмади ва шу орқали кўплаб мураббийлар билан мулоқотда бўлиб, халқ меҳрини қозонди.


Х.Холиқов

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика