UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  1 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 3:1 (матнли трансляция)  71 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0

“DOCTORS COMMUNITY CUP – TASHKENT – 2019” ХАЛҚАРО ТУРНИРИГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ Янгиликлар

“DOCTORS COMMUNITY CUP – TASHKENT – 2019” ХАЛҚАРО ТУРНИРИГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

Жорий йилнинг 25 – 30 март кунлари Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Украина шифокорларининг футбол жамоалари иштирокида “Doctors Community Cup – Tashkent – 2019” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақа Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан ўтказилмоқда.

25 март куни мусобақанинг тантанали очилиш ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, 1-гуруҳда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамда 2-гуруҳда Қозоғистон, Беларусь ва Украина давлатлари шифокорларидан иборат терма жамоалар ўрин олди. Ўйинлар эртага, 26 мартдан бошланади.




Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро турнир доирасида “Тиббиёт ва спортда инновациялар” мавзусидаги илмий-амалий семинар ҳам ўтказилиши ва унда тиббиётнинг долзарб масалалари бўйича шифокорларнинг ўзаро тажриба ва фикр алмашиши кўзда тутилган. Шунингдек, меҳмон жамоаларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳатини ташкил қилиш орқали уларга юртимизнинг туристик салоҳияти ва имкониятларини кенг намойиш қилиш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика