UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Европа Суперлигаси. Мусобақа борасидаги барча хабарлар битта саҳифада  56 15:22Райан Мэйсон Моуриньюдан сўнг "Тоттенхэм"нинг вақтинчалик мураббийи этиб тайинланди  1 15:10Омар Моманидан карикатура: Моуриньюнинг кейинги манзили қаер?  5 14:48"Интер", "Милан" ва "Ювентус"ни А Сериядан ҳайдаш керак"  12 14:03"Тезкор студия". "Пахтакор" "Шаржа"ни мағлуб эта оладими?  19 13:56"Тоттенхэм" бош мураббийликка кимни олиб келмоқчи?  8 13:45Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:38Суперлига билан ишимиз йўқ, бизга Dream Cup - Орзулар Кубоги керак  33 13:37"Рубин" - "Бунёдкор". Мухлисларга ифторлик ташкил қилинади  5 13:33"Манчестер Сити" Лукакунинг трансфери учун 100 млн евро миқдорида маблағ ажратади  0 13:32"Пахтакор" бугун "Шаржа" билан ўйнайди. Араб клубининг энг қиммат футболчисини биласизми?  13 13:12"Реал" президенти Серхио Рамоснинг келажаги ҳақида гапирди  11 12:58Olamsport: Рамзан Қодировнинг ўғлига берилган кулгили ғалаба, Адҳамжон Эргашевда Осиё чемпионатининг иккита медали  0 12:42Умтитига Россия чемпионати қизиқ эмас  1 12:21Анвар Солиевдан гол, "Пахтакор" стадионида 45 минг томошабин, 2003 йил "Пирузи" мағлуб этилган баҳс   29

Диёр Туропов: “Омадсиз иштирокимиз вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман” Янгиликлар

Диёр Туропов: “Омадсиз иштирокимиз вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман”

Бир неча йиллардан буён “Локомотив” жамоасида ўйнаб келаётган Диёр Туропов жорий мавсум чин манода “темирйўлчилар”нинг етакчисига айланиб улгурди.

Қанот вингери сифатида харакат қиладиган Туропов майдонда ўзини анчагина эркин хис қилиши ва индивидуал махоратини қўрқмасдан ишга солиши билан ҳам бошқалардан ажралиб туради. Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Қизилқум” (1:1) учрашувида мезбонларнинг ягона голига муаллифлик қилган Диёр Туропов шу куни майдонда бошқалардан яққол ажралиб турди. Championat.asia сайтининг талқинига кўра, Диёр Суперлиганинг 4-туридан сўнг рамзий терма жамоадан ўрин олди. Шу муносабат билан Туроповга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Диёр, Championat.asia сайтининг талқинига кўра, рамзий терма жамоадан ўрин олдингиз. Бундай бўлишини кутганмидингиз?
- Сайтингизни доимий равишда кузатиб бораман. Албатта, ҳар бир турдан сўнг бериб бориладиган рамзий терма жамоадан кимлар ўрин эгаллагани билан ҳам қизиқаман. Тўғриси, Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ҳамма ўйинларни кузата олмаганим учун ҳам бу сафарги тур рамзий терма жамоасига тушишимни кутмагандим. Табиийки сайт ходимларининг бундай эътирофи мени хурсанд қилмасдан қолмади. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. 


Coca Cola Суперлига. 4-тур рамзий терма жамоаси         


- “Қизилқум”га қарши кўрсатган ўйинингиздан қанчалик қониқиш хосил қилдингиз?
- Футбол жамоавий ўйин эканлигини ҳисобга олиб айтадиган бўлсам, тўғриси ўзимнинг харакатларимдан кўнглим тўлди дейишим нотўғри бўлади. Сабаби жамоамиз ўз майдонида дуранг қайд этди. Демак етарли даражада клубимга ёрдам бера олмадим.

- “Қизилқум” билан ўйинда биринчи бўлиб ўз дарвозаларингдан тўп ўтказиб юборгач, ўйин борасида устунликка эриша бошладинглар. Фикримизга қўшиласизми?
- Мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Биринчи бўлиб меҳмонлар ҳисобни очгач, асосий эътиборни ҳужумга қаратдик. Эътибор берган бўлсангиз, бутун жамоа бўлиб ҳужумга отландик. Ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Аммо ғалаба тўпини кирита олмадик. Шу куни биздан омад ҳам юз ўгирди дейиш мумкин. Бир қанча голли вазиятларни кўкка совурдик.

- Навоийликлар ҳақида қандай фикрдасиз?
- “Қизилқум” таркибида тажрибали футболчилар ўрин олганини яхши билардик. Хусусан дарвозабон Игнатий Нестеров ортда туриб, жамоадошларини бошқариб боргани уларга қўл келмоқда. 



- Бу йил “Локомотив” бир қатор эътиборга молик трансферларни амалга оширганида, кўпчилик бу жамоани чемпионлик учун курашишини таҳмин қилганди. Бироқ жамоангиз ҳозирча ғалаба қозона олмаяпти. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Тўғри айтасиз жорий йил таркибга бир қатор етакчи ўйинчилар келиб қўшилди. Хусусан терма жамоага номзод футболчилар таклиф этилди. Аммо шунга қарамай чемпионат старти биз учун кутилганидек чиқмаяти. Менимча жамоа ўйиндан-ўйинга ўзига келмоқда. Озгина вақт керак. Таркиб деярли янгитдан тузилди десак ҳам бўлади. Омадсизлик вақтинчалик холат деб ўйлайман. Чемпионат ҳали узоқ вақт давом этади. Шунинг учун медаллар учун курашдан “Локомотив”ни четга чиқариш нотўғри бўлади. Ҳали ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.

- Португалиялик мураббийдан ҳам кўп нарса кутгандик. Аммо натижа ижобий бўлмагач, Секейра бўйича таассурот ҳам салбий кўриниш олмоқда. Шахсан сиз европалик мутахассис ҳақида нима дейсиз?
- Секейра ўзбек футболида дастлабки мавсумни ўтказмоқда. Унга ҳам тўлиқ мослашиб кетиши учун барибир вақт керак бўлади. Мураббийнинг машғулот ўтказиш жараёни юқори суратда ташкил этилмоқда. Ўйинларга ҳам ажойиб тарзда тайёрлайди. Мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни майдонда қанчалик бажариш эса футболчиларга боғлиқдир. Шунинг учун муваффақиятсиз иштирокимизда биргина бош мураббийни айбдор сифатида кўрсатиш яхши эмас.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

-1   
06 апр 13:18:38
Ro'yobbek_Lokomotiv
олға Локомотив
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика