UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  0 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  34 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   20

Диёр Туропов: “Локомотив”нинг муваффақиятига хисса қўшаётганимдан хурсандман Янгиликлар

Диёр Туропов: “Локомотив”нинг муваффақиятига хисса қўшаётганимдан хурсандман

“Локомотив” мамлакат кубоги 1/8 финал ўйинлари доирасида “Қизилқум” билан ўйин ўтказиб, 5:0 ҳисобида чиройли ғалабага эришди.

Мазкур ўйинда “темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Диёр Туропов 2 бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, “Локо” таркибидаги дастлабки гол (лар)ини киритишга муваффақ бўлди.

Секин-аста “Локомотив” ишқибозларининг ёқимтойларидан бирига айланиб бораётган футболчи ушбу ўйин, шунингдек, олдиндаги Олий Лига 12-тур беллашувлари доирасидан ўрин олган “Нефтчи”га қарши баҳс хусусида фикрларини билдириб ўтди.

– “Қизилқум” билан ўйинни бутун жамоамиз яхши ўтказди. Мураббийлар берган кўрсатмаларни йигитлар аниқ бажара олишди ва якунда чиройли ғалабага эришдик. Ушбу ғалабага мен ҳам ўз хиссамни қўшганимдан жуда-жуда мамнунман. Айниқса, гол киритган пайтим жуда ёқимли ҳиссиётни бошдан ўтказдим. Кейинги учрашувларда ҳам “Локо”нинг ғалабаларида ўз улушим бўлишига ҳаракат қиламан.

Олдинда бизни “Нефтчи”га қарши ўйин кутмоқда. Ушбу баҳсга ҳам жиддий ҳозирлик кўрамиз. Рақиб ўйинини таҳлил қилган ҳолда, мураббийларимиз ўз режаларини тузиб чиқишади. Биз эса мураббийлар кўрсатмаларини майдонда бажаришга уринамиз. Кейинги ўйинларни ҳам албатта ғалаба билан якунлашга умид қиламиз, – дейди Диёр Туропов клуб матбуот хизматига.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика