UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  2 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  3 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  44 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  91 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Диёр Мирзабоев: "Таркибимизда икки ҳужумчи бор холос, дарвозабонимиз руҳий тушкунликка тушиб қолганди" Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: "Таркибимизда икки ҳужумчи бор холос, дарвозабонимиз руҳий тушкунликка тушиб қолганди"

"Андижон" - "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар катта мураббийи Диёр Мирзабоев иштирок этди:




"Учрашув ҳақида нима дейиш мумкин? "Бунёдкор" ўйинни назорат қилди. Йигитларимизга шижоат етишмади. Рақиб бир киши кам бўлиб қолган бўлишига қарамай, ҳужумларга эга бўлди. Футболчиларимизда нега шижоат камлигини эртага ўйинни таҳлил қилиб, кейин хулоса қиламиз. Бизда ҳам голга тортадиган вазиятлар бўлди. Ибэда бир қатор вазиятлар юзага келди. Гол уриб олганимизда ўйин бошқача кечиши мумкин эди. Нигериялик ҳужумчи қолганлардан олдинда яхшироқ ҳаракат қилаётгани учун уни туширяпмиз.

- Усмоновнинг савияси жамоага мос келмапти. Нима сабабдан у доим майдонга тушмоқда?

- Таркибимизда у билан Литвяков бор холос. Шунинг учун майдонга туширишга мажбурмиз. Ҳозирча имкониятимиздаги бор футболчилардан фойдаланяпмиз.

- "Бунёдкор" 10 киши қолди. "Андижон" бир очко олдими?

- Рақиб 10 киши бўлиб ҳам ҳужумларни тиндирмади. Шу сабабли, бир очкони қўлга киритдик деб ўйлайман.

- Бекмуратовга нима деб кўрсатма бердингиз?

- Бир киши кўп бўлиб қолганимиздан кейин уни ёнимга чақириб сал олдироққа чиқиб ўйнашимиз кераклигини кўрсатдим. Жиззахда ҳам учта марказий ҳимоячи билан ўйнаган эдик. Таркибда бир киши кўп бўлиб ўйнаётганимизда Фарҳодга ҳимояга ётиб олмасдан олдинроққа чиқишни кўрсатма бердим.

- "Металлург" билан ўйиндан кейин бошқа дарвозабон ўйнай бошлади.

- Аслан Аҳроров дебютини бу йил ўтказди. У ёш дарвозабон. Руҳий тушкулликка тушиб қолганди. Дарвозабонлар мураббийимизнинг кўрсатмаси сабабли, Абдуллаевга имконият берди. Шу сабабли, Исломга имконият беришга қарор қилдик. Ўйлайманки, Ислом ўтган турда ҳам, бугун ҳам ёмон ўйнамади. Дарвозабонимиз ўзини бугун кўрсата олди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика