UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  0 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21

Диёр Мирзабоев 9:0 ҳақида: “Ўйинга қадар футболчиларда тушкунлик ҳолати мавжуд эди” Янгиликлар

Диёр Мирзабоев 9:0 ҳақида: “Ўйинга қадар футболчиларда тушкунлик ҳолати мавжуд эди”

“Янгиер-Қурувчи” – “Арал Самали” (9:0) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев иштирок этди.

- Мухлисларни қувонтирадиган даражадаги ўйин бўлди. Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, йигитларни ўйинга тайёрлаш осон кечгани йўқ. Чунки кучли бешликка кира олмаганимиздан кейин, футболчиларда тушкун ҳолат бор эди. “Арал Самали”ни ҳурмат қилган ҳолда айтаманки, улар шунча гол уришимизга имконият берди. Жамоамиз охирги учта ўйинда имкониятларидан фойдалана олмаганди. Бугун эса вазиятларни голга айлантира олдик. 

“Турон” билан ўйинда ҳимояда Бекзод Толибжонов ва Достон Бердиқулов тандемини синаб кўргандик. Лекин Бердиқуловнинг жисмоний ҳолати яхши эмаслигини боис, уни алмаштиргандик. Бугун яна бошқа ҳимоячиларга имконият беришни истагандик ва Толибжонов ва Ҳожиматовни асосий таркибда майдонга туширдик. Шоҳруҳ Холматовда эса руҳий томонлама муаммолар сабабли уни захирада қолдириб, иккинчи бўлимда майдонга туширдик. 

Албатта, кучли бешликка кира олмадик. “Хоразм” билан беллашувда ғалаба қозонганимизда, вазифани бажаришимиз мумкин эди. Минг афсуски, у ерда мағлубиятга учрадик. Жамоа кучли 5таликга кира олмади. Ҳаёт давом этади. Биз эндиликда мавсумни олтинчи ўринда тугатиш учун курашамиз. 12 сентябрь куни кейинги босқичга қуръа ташланади. Навбатдаги режани амалга ошириш учун ҳаракат қилишда давом этамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика