UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Неймар «Ал Ҳилол» билан шартномани бекор қилиб, катта суммадан воз кечди  0 10:23Бугун иккита терма жамоамиз Саудия термаларига қарши баҳс олиб боради  0 10:00МАҚОЛА. Озарбайжон чемпионатида ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар. Беляков, Насимовдан сўнг навбат Раҳмоналиевга. У ҳам ўзини кўрсата оладими?  1 09:45Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси: «Мендан РПЛ мураббийлари Ҳусанов ҳақида кўп сўрашган, бироқ...»  6 09:12«Ал Насср» 60 миллион евролик трансферни амалга оширишга яқин  4 08:39«Навбаҳор»нинг янги легионери наманганлик мухлисларга мурожаат қилди  4 08:08«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси матбуот анжуманида Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  16 07:43Ўртоқлик учрашуви. «Бунёдкор» Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 00:48"Бавария" футболчиси жамоадан кетишни хоҳламоқда  0 00:13"Арсенал" ўйинчиси МЮга ўтмоқда  8 23:40Назорат ўйини. "Пахтакор" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  8 23:16"Арсенал" ўйинчиси Льюис-Скеллининг уч ўйинлик дисквалификацияси бекор қилинди  2 22:47"Ал Насср" Влахович билан шартнома имзолашга уринди. "Юве" форварди рад этди  1 22:16Бекхэм Месси ҳақида: "У фаолиятини якунлаганидан сўнг фақатгина "Камп Ноу" ёнида яшашни хоҳлаётганини айтди. Ҳеч ким "Барса"ни Леодек севмайди"  10 21:46Назорат учрашуви. "Насаф" "Машъал"ни мағлуб этди, Черандан гол  13

Диёр Имомхўжаев: Орзу қилишдан тўхтаманг! Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: Орзу қилишдан тўхтаманг!

“Соккер клуб” проектини хаёлимда пишитиб юрган вақтимда уни биринчилардан бўлиб Икром Юсупов қўллаб-қувватлаган ва кўрсатув айнан унинг студиясидан эфирга узатилганди.

Бокс мухлисларига яхши таниш бўлган бу инсонни кейинроқ футбол мухлислари ҳам эслаб қолишди. Ўғлининг келажаги ҳақида қайғуриб, уй-жойини сотиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Ёдингизга тушгандир фарзанди Барселона футбол академиясида тўп сурадиган ота?

Барселонага йўлга чиқишдан бир ҳафталар олдин Икром ака билан фейсбукда гаплашдим. Рости, боришимга ишонмаётганлари гап-сўзларидан билиниб турганди. Шаҳарга келишим билан қўнғироқлашдик. Жиронадан етиб келган инсоннинг қувончини сизга таърифлаб бера олмайман. Икки йилдан буён яқин ватандошларини кўрмайдиган одам бағридан бўшатгиси келмасди.

Каталония чемпионатида тўп сурадиган Сардор жамоаси билан йиғинда экан. У билан танишиш насиб қилмади. Испан тилини яхши биладиган, ҳаёт йўлини белгилаб олган футболчи билан суҳбат уюштириш кейинга қолди. Вақти келиб, унинг Ўзбекистон терма жамоасида пайдо бўлиши мени фақат ва фақат хурсанд қилади. Истардимки, йўлини Испанияда топаверсин, бироз ўтиб Ла лига  клубларидан бирида пайдо бўлса, бу ҳаммамизнинг ютуғимиз бўлади. Олий лигага қайтиши шарт эмас, менимча.



Икром Юсупов “Соккер клуб” ҳали давом этаётган вақтдаёқ Барселонага жўнаб кетганди. Кейинроқ Элдор Мустафоев кўрсатувни қўллаб-қувватлади. Проект тўхтаганида унинг нотўғри бўлгани, ошиқча гапириб юборганимиз, биз ҳали бунга тайёр эмаслигимиз ҳақида айтган касбдошларимиз бўлди. Менга кимдир раҳм кўзи билан қарашини ҳеч қачон истамаганман. Келажагимга ишончим сўнмаганди, ёмон иш қилмаганимни билганим учун ҳам қаддимни букмагандим. Демак, шу соҳада юрган кишиларнинг панд насиҳати ҳам, ачиниши ҳам ёқмасди. Мен бунда бир оғиз илиқ гап истаганман холос. Далдани эса отам, укаларим ва Хайрулла Ҳамидовдан олганман.

Ҳаёт қизиқ ва тасодифларга бой. Орадан бир қанча вақт ўтиб, биз Икром Юсупов билан Барселонада учрашиб тургандик. Оддий бир уйда, камтарона ҳаёт кечираётган, бор умиди ўғлидан бўлган ва яқинларини жуда соғинган инсон билан. Қўли очиқ, самимий, балки керагидан  бироз кўп гапирадиган бу одам,  юракдаги  дардлари билан ўқтоқлашади , ора орада узр хам сўраб қўяди. Қўнгли тоза, бировга ёмонлик тиламайди, тилёғламалик қилмайди, тўғрилик учун курашади. Шу ҳислатлари қадрли.



Барселонадаги уч кун бир умр ёдимдан чиқмайдиган бўлди. Шу ерда вақтим Худо менга қиз фарзандни раво кўрди. Биринчи бор “Эл-Класико”ни жонли томоша қилиш имкониятига эга бўлдим. Ўша куни Испаниянинг гўзал шаҳрида ош дамлаб, қувончли кунни бирга нишонлаб ўтиргандик. Мен нима демоқчиман. Турли мақсад ва интилишлар сабаб “Спорт”ни ўзимиз учун бой бердик, аммо бошқа қувончларни топдик. Мен бунда кимнидир танқид қилиш ниятида эмасман, шунчаки, ҳозир бахтли эканимни айтмоқчиман. Севинчим ичимга сиғмаётгани рост, шукр демоқчиман. Худо ўзи раво кўрганини истаса бир кундаёқ олиб қўйиши мумкин. Мен мана шунисидан қўрқаман ва шундай бўлмаслигини фақат ва фақат Ўзидан сўрайман, ўзидан бошқасига зор қилмасин.

Сизга ҳам вақти келиб “Эл-Класико”ни “Камп Ноу”да, “Сантьяго Бернабеу”да кўриш насиб қилсин, бундаги ҳиссиётлар бошингиздан ўтсин. Мен ортиқча нарса сўрамайман, ҳаётимиз бугунгигидан ёмон бўлмаса етарли. Айтмоқчи бўлганим, эртанги кунга ишонч сўниб қолмасин ҳеч кимда. Худо бир нимани олса, ўрнига албатта бошқасини беради. Худди 12 август тонгида бувижонимиз оламдан ўтиб, тушдан кейин янги чақалоқ дунёга келгани каби.


Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика