UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   3 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  5 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  10 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  9 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  129 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10

Диёр Имомхўжаев: "Олдин талаб жиддий бўлган, назорат эса халта" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Олдин талаб жиддий бўлган, назорат эса халта"

Биздаги маълумотга кўра, “Бухоро” футбол клуби — ПФК (профессионал футбол клуб). Жамоа истаса буни МСК (мега супер клуб) қилиб ҳам ўзгартириши мумкин.

2019 йилги мавсум олдидан футбол клублари лицензиялашдан ўтказилади. Олдин талаб жиддий бўлган, назорат эса халта. Энди талаб деярли ўша-ўша қолади, назорати жиддий бўлади (умид қиламанки, ҳамма учун тенг бўлади).

Масалан, “Пахтакор”да супер клуб бўлиш учун назарий жиҳатдан имконият бор. Бунинг учун клуб тезроқ футбол академиясига, ўз стадионига, базасига, футзал, аёллар, U18 жамоаларига эга (яна бошқа талаблар ҳам бор албатта) ва албатта хусусий бўлиши керак.

“Насаф” эса ўша ПФК мақомига мосроқ (шу клубни бунёд қилганлар омон бўлсин). Стадиони бор, базаси бор, академияси ва бошқа нарсалари бор. Аммо давлат корхонаси томонидан молиялаштирилади. Шу клуб Ўзбекистон чемпиони бўла олмаган, бироқ чемпион бўлган кўпгина клубларни инфратузилмаси бўйича ортда қолдиради.

Қолган ҳамма ҳозирча фақатгина ФК (футбол клуб). Шунчаки лицензиялаш талабларини бажаришига кўра Суперлига, Про-лига ёки 2-лига бўлиб тавсифланади. 2019 йилдан бошлаб Суперлига ва Про-лиганинг талаби бир-биридан катта фарқ қилмайди. Масалан, Суперлигадан тушиб кетиши мумкин бўлган чунончи “Нефтчи” билан, шу лига учун Про-лигадан даъвогар бўлган “Сурхон” ўртасида деярли фарқ бўлмаслиги шарт. Икки лига ўртасидаги каттагина жарлик (тафовут) йўқолиши асосий масаладир.

2-лига эса айни вақтда Про-лигада тўп сураётган ва “мамлакат футболи ривожига улкан ҳисса қўшаётган” деган воҳаҳай жумлаларни пешонасига ёзиб олган жамоалар учун бўлади ва лига ПФЛ тасарруфига киритилади.

Яна бир янгиликни айтишим керак, келаси мавсумдан бошлаб фақат футзалга ихтисослашган (айтайлик “Ардус”) жамоалар ҳам истаса футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиши мумкин. Аёллар жамоасидан бошқасини тан олмайдиган (масалан “Оқолтин”) аёллар чемпионатига қўйилади, агар ПФЛнинг аёллар жамоалари учун белгиланган лицензиялаш талабини бажарса. Шунингдек, қайсидир тадбиркор U18 жамоасини ташкил қилиши учун ҳам имконият бор.    

Ҳозирги “Ғиждувон”, “Хотира-79”, “Ёзёвон” деган клублар ўзини ҳам, қолганларни ҳам алдамай, бемалол, 2-лигада жавлон уришга ҳақли. Улардан стадион, клуб ва яна 1-2 нарса сўралади, холос. Қолганини уларнинг ўзи ҳам эплолмайди. Номи 2-лига бўлгани билан, даражаси ҳозирги Про-лигадан кам бўлмайди. Ҳозирги Про-лига эса юқорида айтилганидек, Суперлиганинг филиалчаси бўлади (ҳеч қандай фарм клублар, чала клублар йўқ).


деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: -74   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика