UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  0 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  13 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  155 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  5 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  1 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  11 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  2 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  6 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  11

Диёр Имомхўжаев: "Жамоага трансфер тақиқи қўйилган бўлса, мураббий қайси асосда янги футболчиларни синовдан ўтказяпти?" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Жамоага трансфер тақиқи қўйилган бўлса, мураббий қайси асосда янги футболчиларни синовдан ўтказяпти?"

Ҳамма ҳам кучли таҳлилчи эмас. Аммо исталган одам ортга назар ташлаб, бирламчи хулосалар чиқариши мумкин.

Футбол мухлислари турли саволлар билан мурожаат қилишади. Уларнинг ҳаммасига ўз вақтида жавоб бериш учун вақт йўқ, аммо ҳеч бир савол барибир жавобсиз қолиб кетмайди. Пандемиядан кейин мусобақаларни якунлаш ва мана энди янгисини бошлаш арафасида иш кўп. Шунинг учун ҳам Футбол-ТВ билан танаффус юзага келди. Ҳозир мавзу бу ҳақда эмас. Мавзу — ҳар қандай мухлис ортга назар ташлаб, бугун бўлаётган воқеаларни муҳокама қилиб кўришида. Бу эса кўплаб саволларга жавоб топиш имконини беради.

Биринчи навбатда ўз жамоангиз мавсумни қандай якунлагани ҳақида ўйлаб кўринг. Агар каттагина қарздорлик қолиб кетган бўлса, бу ниманинг оқибатида келиб чиққанини мушоҳада қилинг. Ўтган давр давомида жамоангиз пойдеворни шакллантиришга кўпроқ урғу бердими ёки асосий жамоанинг лигадаги ўрни ҳақида кўпроқ ўйладими?

Жамоангиз сафида тўп сурган легионер футболчилар сиз кутган натижани бердими? Бермаган бўлса бунга ким жавобгар? Мураббий яхши селекционер бўлмаса, нимага асосланиб ўша футболчилар олиб келинди? Бу футболчилар учун қанча пул тўланди-ю, футбол мактабига, яъни, барчамизнинг фарзандларимизни тарбия қиладиган маконга қанча сарфланди?

Қандайдир мураббий жамоага келаётган бўлса, шу мураббий аввалги клубларида қандай ишлаганди ва кимлар билан ишлаганди? Улар биргаликда ўша жамоага нима берганди? Жамоангизга трансфер тақиқи қўйилган бўлса, у қайси асосда янги футболчиларни синовдан ўтказяпти? Наҳотки ФИФА тақиқи билан ўйнашиш мумкин бўлса?

Сиз неча йиллардан буён қуёш нурлари остида футбол томоша қиласиз? Нега жамоа мухлисларни ёки футболчиларни ўйлаб, ёритиш тизимини яхшилаш ҳақида ўйламаяпти? Нега Насаф, Локомотив, Пахтакор ёки Навбаҳор стадионида трансляциялар чиройли чиқади, футболчилар чиройли футбол намойиш қилади? Балки сизнинг жамоангиз ҳам майдон чимига эътибор қаратса, сизда ҳам мана шундай ҳужумкор футболларни кўриш имконияти ошмасмикин?

Биз ўқияпмиз, йиғинлар бошланяпти, йиғинларни ҳамма чиройли бўлгани учун эмас, ўз уйида шароит кам бўлгани учун пойтахтда ўтказаётган бўлиши мумкин. Эртага шу клублар майдонига тақиқ қўйилса, улар биз стадионни яхшиламаган эдик демайди, улар барча бармоқлари билан ЎзПФЛ манзилини кўрсатади. Йиғинларда яна ўша нотаниш легионерлар. Ваҳоланки миллий терма даражасидаги мураббийлар ҳам икки йилдан буён тузукроқ легионерни танлолмайди, бироқ уларда асл жамоага футболчи танлаш имконияти бор.

Мозийга қайтиб иш кўриш — хайрли. Бизга йиллар давомида тарихимиз билан ғурурланишни ўргатишди. Аммо биз тарих ғурурланиш учун эмас, сабоқ чиқариш учун эканини ҳеч тушуниб етмаяпмиз", - деб ёзади ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 


Эслатиб ўтамиз, Легионер футболчилар билан муаммолари мавжуд бўлган, бунинг оқибатида ФИФА томонидан тақиқ қўйилган клублар хорижий футболчи ва мураббийларни рўйхатдан ўтказа олмайди. Айни пайтда "Қўқон-1912", "Сурхон", "Андижон" ва "Шўртан" клубларига ФИФА томонидан тақиқ мавжуд. "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" клубларининг қарздорлик билан боғлиқ иши спорт арбитраж суди томонидан кўриб чиқилмоқда. "Андижон" клуби матбуот хизмати хабарига кўра, легионерлардан қолиб кетган қарздорликлар тўлиқ ёпилган.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика