UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Диёр Имомхўжаев: "Айни пайтда ФИФА тўртта клубимизга тақиқ қўйган" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Айни пайтда ФИФА тўртта клубимизга тақиқ қўйган"

ФИФА легионер футболчилардан қарздорлиги сабаб қуйидаги клубларга янги футболчилари рўйхатдан ўтказишни расман тақиқлаган:

"Сурхон"
"Шўртан"
"Қўқон-1912"
"Андижон"

Қўқон-1912 Боян Кнежевич ҳамда Милош Николич билан боғлиқ муаммога эга. Клуб бу футболчилар пулларини тўлаб, ФИФАга мурожаат қилди. Бир неча кун ичида ФИФА тақиқни олиб ташлаши мумкин.

"Андижон" Виталий Мирний билан келишувга эришди ҳамда ФИФАга ҳисобот берди. Радослав Алексич билан қисман ҳисоб-китоб қилинди, тез орада унинг муаммоси ҳам ҳал бўлади. Эндиликда Ибе Микаэль Окоро ФИФАга арз қилганлигидан келиб чиқиб, муаммо яна биттага кўпайди. Клуб бу ишни ҳам ҳал қилиш арафасида.

Бироқ бу муаммонинг ҳаммаси эмас. ФИФА Предраг Вуйович иши бўйича "Андижон"га яна бир марта тартиб-интизом ишини очди. Олдиндаги беш кун ичида "Андижон" ФИФАга ўз муносабатини билдириши лозим. Хуллас, эски раҳбарият қилган ишлар учун ҳали узоқ жавоб берилади.

"Шўртан"да муаммо етарли. Клубнинг 2020 йилги мавсум учун тасдиқланган сметаси тўлиқ берилса, муаммо ҳал қилинади. Ёки бўлмаса 2021 йилги мавсум учун сметага Виталий Варивончик ва Игорь Криушенко билан боғлиқ қарздорлик киритилиши шарт. Аммо нефтгаз соҳаси билан боғлиқ клубларнинг барчаси сўнгги икки йилда муаммолардан чиқа олмаяпти.

"Сурхон" Владимир Бубанья ишини ва ниҳоят эгардан тушгани ҳолда тан олди. Раҳбарият футболчи билан фаол музокарага киришган. Муаммо ҳал қилинганидан кейингина ФИФА тақиқни олиши мумкин.

Унга қадар ЎзПФЛ мазкур клублар футболчиларини рўйхатдан ўтказмайди", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика