UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  12 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  9 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  2 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4

Диққат қилинг! Биринчи лига йўлга чиқмоқда! Янгиликлар

Диққат қилинг! Биринчи лига йўлга чиқмоқда!

Ниҳоят бугун мамлакатимизда биринчи лига ўйинлари старт олади.
Хабарингиз бўлса керак, жорий мавсум ҳам чепионат икки босқичдан иборат бўлиб, иштирокчилар икки минтақага ажратилди. Тошкентнинг “Истиқлол” жамоаси ўрнига якунда Самарқанднинг “Шердор” жамоаси қатнашиши маълум бўлди.

“Шарқ” минтақаси иштирокчиси Фарғонанинг “Ёзёвон-лочинлари” жамоаси бу йил лигада дебют мавсумини ўтказади. Бошқа бу каби жамоалар йўқ. Ҳаммаси илгари чемпионатда иштирок этган. Ҳа, айтганча Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси ҳам узоқ йилликдан сўнг яна биринчи лигага қайтганини эътироф этиш лозим.

Ўтган мавсум дебютант бўлишига қарамай кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган Тошкентнинг “Обод” жамоаси бу йил қуръага кўра курашни “Ғарб” минтақасида бошлайди.

Чемпионатда 1-ўринни эгаллаган жамоа тўғридан-тўғри олий лигага йўл олади. 2-ўрин эгаси эса олий лиганинг 15-ўриндаги жамоаси билан плей-офф учрашувида иштирок этади.
Хўш, бу йил элита йўлланмаси учун кимларни асосий давогар дея оламиз. Бизнингча бу борада кураш катта эҳтимол “Оқ-тепа”, “Обод” ва “УзДонгЖу” жамоалари ўртасида кечади. Қолганини мавсум кўрсатади.

Хуллас бугун чемпионат старт олади. Табиийки “CA” ҳам биринчи лигага ҳар галгидек катта эътибор қаратган ҳолда, чемпионатни ёритишни бошлайди.

“Ғарб” минтақаси
1-тур. 4 апрель (шанба)
«Хоразм» (Урганч) – «Обод» (Тошкент)
Ҳакамлар
: Д. Жалимов (Нукус), Ш. Қамаров (Самарқанд), С. Ҳакимов (Самарқанд)
Назоратчи: Р. Давлетмуротов (Тошкент).
 
«Орол» (Нукус) – «Аланга» (Косон)
Ҳакамлар
: Э. Турсунов (Бухоро), А. Буров (Бухоро), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вил.).
 
16:00. «Насаф-2» (Қарши) – «Ғиждувон» (Ғиждувон)
Ҳакамлар:
Н. Болтаев (Навоий), А. Алимов (Урганч), Д. Искандеров (Нукус)
Назоратчи: М. Исмаилов (Тошкент).
 
«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин)
Ҳакамлар:
Р. Тошмухамедов (Тошкент вил.), Н. Анфиногенов (Тошкент), С. Нишонбоев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
 
«Машъал-2» (Муборак) – «Шердор» (Самарқанд)
Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), Х. Отамуротов (Урганч), Д. Жуманиёзов (Урганч)
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).
 

«Шарқ» минтақаси
1-тур. 4 апрель(шанба)
16:00. «Чуст-Пахтакор» (Чуст) – «УзДонгЖу» (Андижон)
Ҳакамлар:
А. Мўминов (Тошкент вил.), И. Абдулақов (Тошкент вил.), И. Зоитов (Тошкент вил.)
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).
 
«Косонсой» (Косонсой) – «Хотира-79» (Уйчи)
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Ўринов (Фарғона), Ш. Аъзамов (Фарғона)
Назоратчи: Э. Орипов (Фарғона).
 
«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Ок-тепа» (Тошкент)
Ҳакамлар:
О. Туйчибоев (Тошкент), Ш. Файзиев (Жиззах), Қ. Абдураимов (Жиззах)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
 
5 апрель (якшанба)
«Цементчи» (Кувасой) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон)
Ҳакамлар
: В. Агишев (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
 
«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Бунёдкор-2» (Тошкент)
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), Ф. Ёрмуҳамедов (Тошкент), С. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика