"Динамо"га янги футболчилар келишда давом этмоқда

Aslanov Jasurbek
10 авг 2020, 09:45
Суперлигага қайтишни мақсад қилган Самарқанднинг "Динамо" жамоаси ёзги трансферлар ойнаси вақтида таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборди.

Бизга етиб келган маълумотларга кўра Сергей Лушан ўз жамоасига бир қатор тажрибали ва ёш футболчиларни таклиф қилмоқда. Дарвоза чизиғида рақобатни ошириш мақсадида "Оқ-тепа"дан Эркин Жабборов жалб этилди. Шунингдек аввал хабар берганимиздек Обид Жўрабоев ҳам машғулотларга қўшилган. "Хўжанд" билан хайрлашган Андрей Сидоров ҳам айни пайтда "Динамо" билан бирга. Куни кеча жамоа аъзолари "Насаф"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Унда томонлар муроса кўчасини танлашди, 0:0. Таркибга яна бир қатор футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›