UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47Жиззахдаги голларга бой драмада "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:22Артета: "Смит-Роу "Арсенал"дан кетганидан хафаман"  2 11:50Кроос телевидениеда ишлаш ҳақида: "Фалсафадан "дарс" беришни хоҳламасдим"  2 11:31Анри 1999 йил "Арсенал"га ўтиши ҳақида эслади: "Венгер мен шунчаки вақт йўқотаётганимни айтган"  4 10:49Ўсмирларимиз Тошкентда йиғинга киришди. Йиғин давомида бир қатор ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади  1 10:20«Ливерпуль» Европа чемпиони учун 60 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:09ЎзФҲМ "Алё, рэф!"га қарши: ҳакамлар Суперлиганинг 14-туридаги учта ўйинда нечта хатога йўл қўйишди?  5 09:52«Бавария» футболчиси «Барселона»га ўтмоқда  3 09:23Марко Ройснинг янги жамоасининг номи маълум  1 08:50«Андижон» кечаги ғалабадан сўнг тарихий натижани қайд этди  5 08:21ЦСКА селекционер-мураббий Аббосбек Файзуллаевни Испаниянинг қайси жамоасида ўйнаб кетишини айтди  4 07:52Про лига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  3 07:20Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  4 04:28Футзал. ЖЧ-2004. Турнир остонасида қоқилган Ўзбекистон ҳамда бразилиялик футболчилар билан финалга қадар етиб борган Европа мамлакати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 01:36Сергей Лушчан: "12 кунлик йиғин давомида футболчилар қулдек меҳнат қилишди. Бундай футболчилар билан ишлаш шунчаки ажойиб"  13

"Динамо" ёшлари Самарқанд вилоят ҳокими кубоги соҳиби (ФОТО) Янгиликлар

"Динамо" ёшлари Самарқанд вилоят ҳокими кубоги соҳиби (ФОТО)

Бугун бир ой давомида бешта минтақа бўйлаб ўтказилган Самарқанд вилоят ҳокими кубоги ўз якунига етди.
СВВАКИУ стадиони турнирнинг финал учрашувига мезбонлик қилди. "Динамо" ёшлари ва "Шердор" финалга етиб келди. Финалга хос кўтаринки руҳда ўтган якунловчи учрашувда "Динамо" ёшлар жамоаси пенальтилар сериясида омадлироқ чиқди ва ғолибликни қўлга киритди.
Ўйиннинг боши бироз секинлик билан боришига қарамай 38 дақиқада биринчи лига вакили "Шердор" жарима майдончаси ичида қўполликка йўл қўйди ва бош ҳакам иккиланмай дарвоза томон пенальти белгиланди. Белгиланган пенальтини Муҳаммад Ражабов аниқ амалга оширди ва биринчи бўлимни шу ҳисобда якунланишини таъминлади.
Иккинчи бўлимда "Шердор" устунликка эга бўлди ва 68 дақиқада Нурбек Сафаровни аниқ пасини Турғун Қобилов дарвозабон устида ошириб дарвозага жойлаб қўйди. Учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади ва пенальтилар сериясига ўтилди. Омад лотoриясида "Динамо" ёшлари ғалаба қозонди.

Самарқанд вилоят ҳокими кубоги-2014
Финал. "СВВАКИУ" стадиони. 18.03.2014

"Динамо" (ёшлар) - "Шердор"  1:1 (1:0) (пен 6:5)
Голлар: 1-0 Муҳаммад Ражабов (38 пен) - 1-1 Турғун Қобилов (68)
Огоҳлантиришлар: Фирдавс Абдусалимов, Георгий Адамян - Анвар Носиров, Турғун Қобилов, Шерзод Камолов
Ҳакамлар: Н. Мешков, Ш.Камаров, С. Ҳакимов, Ғ. Ҳамидов
Назоратчи: Рустам Истамов

"Динамо" (ёшлар): Умид Низомов, Фирдавс Абдусалимов, Миркомил Лақаев, Бунёд Исроилов, Акбар Сиддиқов, Жасур Азимов, Муҳаммад Ражабов, Георгий Адамян, Саддам Боймаматов, Ислом Шарипов, Ислом Ҳамидов
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Ойбек Туропов, Баҳодир Жониев, Ҳаитмуродов Абдураимов, Ҳаким Аламхонов, Шаҳбоз Ғоипов, Холмумин Давронов

"Шердор": Шуҳрат Муродов, Санжар Акрамов, Анвар Носиров, Убайдулло Набиев, Шерзод Камолов, Дилшод Турсунов, Озод Турсунов, Нурбек Сафаров, Турғун Қобилов, Миржалол Лақаев, Ислом Сапаров
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Салоҳиддинов, Ғолиб Сарибоев, Бердиёр Абдурашидов, Шоҳруҳ Исломов, Муҳаммад Муродов, Амир Аминжонов, Ойбек Эшбоев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика