UZ

Сўнгги янгиликлар

23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  0 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  2 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  5 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  9 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  12 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  7 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  1 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  6 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0

"Динамо": Йил якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди ФОТО Янгиликлар

"Динамо": Йил якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди ФОТО

Теглар :  Динамо
28 декабрь куни Самарқанд шаҳридаги «Оазис» ресторанида «Динамо» клубининг 2016 йил якунлари ва янги йил байрамига бағишланган маросими ўтказилди.

Унда Самарқанд шаҳар ҳокими, «Динамо» ПФК президенти Акбар Шукуров, «Нуроний» жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими раиси Ҳасан Норбекович Нормуродов, вилоят футбол федерацияси вице-президенти Шуҳрат Сайфуллаев ҳамда «Динамо» клуби аъзолари ва футбол жамоатчилиги вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб, тадбирда шаҳар ҳокими ва клуб президенти Акбар Сафарович сўзга чиқиб, «Динамо» жамоасини Олий Лигага чиққани билан табриклади.

«Вилоятимизнинг бош жамоаси «Динамо»нинг Олий Лигага қайтгани самарқандлик минглаб мухлисларни хурсанд қилди. Илҳом Шарипов қўл остидаги жамоа олдидаги вазифани пойдевори самарқандлик маҳаллий ёш футболчилар асосида ташкил этилган таркиб билан бажаргани қувонарли ҳолат. Ўйлайманки, «Динамо» жамоаси янги мавсумга ҳам пухта тайёргарлик билан киришиб, мухлислар ишончини оқлайди. Кириб келаётган янги йил барчамиз учун омадли ва зафарли келсин» - деди Акбар Сафарович.



Шундан сўнг, «Нуроний» жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими раиси, жамоанинг жонкуяр мухлиси Ҳасан Норбекович Нормуродов сўзга чиқиб, «Динамо» жамоасининг Олий Лигага қайтгани билан табриклаб, футболчиларга мамлакатимизда ўз ўрнига эга бўлган Самарқанд футболи тарихи ҳақида сўзлаб, шаҳарга муносиб футболчилар бўлиб етишишларини тилади.

Ўз ўрнида «Динамо» клуби бош мураббийи Илҳом Шарипов билдирилган ишонч ва йил давомида жамоани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган вилоят ҳамда клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шу куни «Динамо» ПФК футболчиларига Биринчи Лига ғолиби сифатида медаллар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.



Байрам тадбирида Ўзбекистон халқ артисти Мардон Мавлонов бошчилигидаги самарқандлик эл суйган санъаткорлар ҳам иштирок этиб, маросимнинг кўтаринки кайфиятда ўтишини таъминлашди.

Байрамона кайфиятда ўтган тадбир якунида ашаддий ишқибозлар ва вилоятимиз футбол фахрийлари ҳам «Динамо»га янги мавсумда омад ва зафарлар тилашди.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика