UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  1 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  1 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  49 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  7 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  7

“Динамо” - Сурхондарё супер кубоги соҳиби Янгиликлар

“Динамо” - Сурхондарё супер кубоги соҳиби

Кеча “Сурхондарё супер кубоги” ғолиби номи аниқланди.

Термизнинг “Динамо”жамоаси  мавсумни юқори савияда ўтказган ҳолда, бу йилги чемпионатда икки бор кубок соҳибига айланишди.

Кеча 6 декабрь санасида Термиз шаҳридаги “Алпомиш” марказий ўйингоҳида бўлиб ўтган финал баҳсида Мадижон Бадалов бошчилигидаги вилоят чемпиони “Денов” жамоаси Термизнинг “Динамо” жамоаси яьни, “Сурхондарё кубоги” соҳиби билан куч синашишди.

Кескин баҳсда термизликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва “Сурхондарё супер кубоги” соҳибига айланишди.

Учрашув якунидан сўнг, Сурхондарё вилоят Футбол федерацияси томонидан тақдимот маросими бўлиб ўтди. Чемпионат ғолиб ва совриндорларига кубок, диплом ва медаллар кўтаринки руҳда ўз эгаларига топиширилди.

Вилоят футбол федерацияси 1- вице президенти Нажмиддин Мелиқулов сўз нутқида барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилик билдириб ғолиб жамоаларга республикада бўлиб ўтадиган биринчи лига ўтиш турнирида ҳам вилоят шаьни муносиб ҳимоя қилишни таькидлаб ўтди ва   “Денов” ва “Динома” жамоаларига омад тилади.
Шуни айтиш жоизки, Акмал Хасанов мураббийлигидаги  “Динамо” жамоаси бу йилги вилоят чемпионатида  3та ютуққа эришди:

1.    Вилоят вице чемпиони, (2-ўрин)
2.    Сурхондарё кубоги соҳиби
3.    Сурхондарё супер кубоги соҳиби

Сурхондарё вилоятидан икки жамоа “Денов”ҳамда “Динамо” биринчи лига ўтиш турнирида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.



Фаҳриддин Чориев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика