UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  0 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  2 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  6 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  4 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  5 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  11 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0

"Динамо" - "Сурхон": 22-тўқнашув кимга аталади? Янгиликлар

"Динамо" - "Сурхон": 22-тўқнашув кимга аталади?

Теглар :  ДинамоСурхон
Бугун, Про-Лига 13-тури доирасидаги марказий учрашув Самарқандда “Динамо” ҳамда “Сурхон” клублари ўртасида кечади.

Шиддатли ўтиши кутилаётган тўқнашув олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташладик.

ЖОРИЙ МАВСУМДА...

Суперлигага чиқишни мақсад қилган ушбу жамоалар мавсумни кутилган даражада бошлай олишди дейиш қийин. “Сурхон” айни дамда 11 ўйиндан кейин 19 очко билан 3-ўринни банд этган бўлса, “Динамо” 11 баҳсдан кейин 10 очко билан 5-поғонада бормоқда.

“Динамо” сўнги учрашувда Ғузорда “Шўртан” устидан мавсумдаги энг йирик ғалабаси – 0:3ни қайд этган бўлса, “Сурхон” Термизда “Машъал” билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди.

“Динамо” жамоасининг сўнгги 5 ўйини:
8-тур. Орол – Динамо - 2:1
9-тур. Динамо – Андижон – 1:1
10-тур. Андижон – Динамо - 3:1
11-тур. Динамо – Орол - 2:0
12-тур. Шўртан – Динамо - 0:3
13-тур. Динамо - Сурхон

“Сурхон” жамоасининг сўнгги 5 ўйини:
8-тур. Сурхон – Истиқлол – 1:0
9-тур. Хоразм – Сурхон - 0:0
10-тур. Сурхон – Хоразм - 4:1
11-тур. Истиқлол – Сурхон - 4:2
12-тур. Сурхон – Машъал - 1:1
13-тур. Динамо - Сурхон

УЧРАШУВ КОВАЛЕНКОГА ТОПШИРИЛДИ

Турнинг марказий баҳсини ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошқариб боради. Ўйин назоратчиси Дмитрий Роман, комиссар сифатида Маъмур Саидқосимов фаолият олиб боради.

Про-Лига. А гуруҳи.
7 июнь (пайшанба)

“ДИНАМО” – “СУРХОН”
Ҳакамлар: В.Коваленко, Д.Искандеров, Д.Жуманиёзов.
Назоратчи – Д.Роман.
Комиссар – М.Саидқосимов.

ЭСКИ ТАНИШЛАР...

Термизликлар сафидаги Фарҳод Тожиев ва Иброҳим Раҳимовлар “Динамо” жамоасининг собиқ футболчилари саналишади. Ҳар икки футболчи бугун “Динамо” жамоасига қарши майдонга тушиши кутилмоқда. Фарҳод Тожиев 2007 ва 2008 ва ўтган мавсум – 2017 йил иккинчи даврасида “Динамо” сафида тўп сурган бўлса, Иброҳим Раҳимов 2007 йилда жамоамиз сафида тўп сурган.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: 22-ТЎҚНАШУВ

1992 йилдан буён “Сурхон” ва “Динамо” клублари чемпионат доирасида 21 маротиба ўзаро тўқнаш келишган. Бу борада жамоаларда тенглик. “Динамо” 21 ўйиндан 8 тасида ғалаба қозонган, 8 ўйинда “Сурхон” ғолиб бўлган. 5 та учрашув эса дуранг натижа билан тугаган. Голлар нисбати, 29-25 “Сурхон” фойдасига.

Биринчи даврадаги учрашувда термизликлар ғолиб бўлишган. Ўшанда Суҳроб Неъматов пенальтидан гол урган бўлса, Сардор Эминов иккинчи голни урган. Жавоб голини “Динамо”дан Ҳакимхон Аъламхонов киритган.

Сўнгги учрашувлардаги натижалар:
02.05.2018. Сурхон – Динамо - 2:1
25.09.2004. Динамо - Сурхон - 1:0
03.05.2004. Сурхон – Динамо – 3:0
27.09.2003. Динамо – Сурхон - 3:0
26.04.2003. Сурхон - Динамо - 2:1
04.09.2002. Сурхон – Динамо - 2:0
18.05.2002. Динамо – Сурхон - 2:0
17.09.2001. Сурхон – Динамо - 1:0
04.05.2001. Динамо – Сурхон - 4:1
20.09.2000. Сурхон – Динамо - 5:3
29.04.2000. Динамо – Сурхон - 2:1
04.09.1999. Динамо – Сурхон - 1:1
18.05.1999. Сурхон – Динамо - 1:2.

 

Про-Лига. А гуруҳи. 13-тур
7 июнь (пайшанба)
“ДИНАМО” – “СУРХОН”
Самарқанд, Динамо стадион.
Чипта баҳоси: 
7000 cўм.
Ўйин бошланиш вақти: 18:00.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика