UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  1 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  2 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   4 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  15 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  25 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27

«Динамо» сафарда «Янгиер» устидан иродали ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди Янгиликлар

«Динамо» сафарда «Янгиер» устидан иродали ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди

Про лига 10-тури доирасида «Янгиер» жамоаси ўз майдонида «Динамо» клубини қабул қилди.

Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ самарқандликлар дарвозабони Арслон Аҳроров қўпол хатога йўл қўйди. Натижада мезбонлар легионери Этаме «совға»ни голга айлантирди – 1:0.

Иккинчи бўлимда Ҳаким Фузайловнинг захирадан туширган футболчилари ишончни оқлашди. 63-дақиқада Темур Ҳакимов бошлаб берган ҳужумни Темур Усмонов жарима майдонига етказди, у ерда эса ҳимоячи Дмитро Сидоренко рақиб дарвозасини ишғол этди – 1:1.

Ўйин якунига қадар захирадан майдонга тушган Ислом Шарипов ва Сирож Мелиев якунда «Динамо»га ғалаба келтиришди. Шарипов қанотдан етказиб берган узатмани Мелиев дарвозага йўллади – 1:2.

Натижада, «Динамо» 18 очко билан «Бухоро»ни ортда қолдириб, 2-ўринга кўтарилди. Азамат Абдураимов бошчилигидаги «Янгиер» эса 9 очко билан 6-ўриндан жой олган.

Янгиер

Мпако Этаме Жером - 4'

ПРО лига. 10-тур

07/06/2021, 18:00

2
:
1
Тугади

Динамо

Дмитро Сидоренко - 63', Сирож Мелиев - 85'

45'
90'
4'  Мпако Этаме Жером
33'  Ойбек Аҳматов
45'  Абдумалик Тошпўлатов
46'  Ойбек Аҳматов (Мбеке Диеудонее)
56'  Абдумалик Тошпўлатов (Санжар Баратов)
72'  Жонибек Мирзақулов (Шохзамон Хайруллаев)
72'  Ёдгор Назаров (Аҳроржон Иноятов)
75'  Шохзамон Хайруллаев
87'  Мпако Этаме Жером (Хуршид Асқаралиев)
89'  Мбеке Диеудонее
46'  Жасур Ҳасанов (Темур Ҳакимов)
63'  Дмитро Сидоренко
66'  Темур Усмонов (Ислом Шарипов)
70'  Олег Марчук
83'  Олег Марчук (Сирож Мелиев)
85'  Сирож Мелиев

Про лига. 10-тур

7 июнь (душанба)

«Янгиер» – «Динамо» - 1:2

Ҳакам: Вадим Агишев

Голлар: Мпако Этаме Жероме 5 – Дмитро Сидоренко 63, Сирож Мелиев 85.

«Янгиер»: 12. Нодир Ашурматов, 3. Бекзод Толибжонов, 6. Ландрий Чамеджеу, 7. Абдумалик Тошпўлатов (Санжар Баратов, 56), 13. Бунёд Абдуманнонов, 15. Асадбек Мамарозиев, 17. Жонибек Мирзақулов, 19. Мпако Этаме Жероме (Хуршидбек Асқаралиев, 88), 23. Ойбек Аҳмадов, 25. Ёдгор Назаров, 27. Роббимжон Ҳасанов

«Динамо»: 35. Аслонбек Аҳроров, 2. Дмитро Сидоренко, 9. Темур Усмонов (Ислом Шарипов, 66), 15. Обид Жўрабоев, 16. Жасур Ҳасанов (Темур Ҳакимов, 46), 17. Темур Исмоилов, 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 22. Ғолиббек Сарибоев, 26. Комил Шарофутдинов, 77. Сардор Эминов, 88. Олег Марчук (Сирож Мелиев, 83).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика