UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  55 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3

"Динамо" қачон гол уради? Янгиликлар

"Динамо" қачон гол уради?

Самарқанднинг "Динамо" клуби иккинчи даврани анча ёмон бошлаганидан хабарингиз бор.
Камо Газаров бошчилигидаги жамоа иккинчи давранинг учта ўйинининг барчасида мағлуб бўлди. Бундан ташқари самарқандликлар мана шу учта баҳсда рақиблари дарвозасига биронта ҳам гол ура олишмади.

"Насаф" (0:5) ва "Сўғдиёна"га (0:1) қарши ўз майдонида, "Металлург" (0:3) билан сафардаги ўйинларда "арсонлар" сафида гол ура оладиган футболчи топилмади.

"Динамо" охирги марта биринчи давранинг сўнгги турида "Навбаҳор"га қарши ўйинда гол урганди (2:0). Ўша учрашувнинг 80-дақиқасида Ғулом Ўрунов томонидан киритилган тўп ҳозирга қадар жамоа учун сўнггиси бўлиб турибди.

Демак, 280 дақиқадан буён "Динамо" гол ура олмаяпти.

Кейинги турда жамоа Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика